UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10"Шўртан" - "Навбаҳор". Таркиблар билан танишинг  2 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   21 17:32Эшитдик-да! CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтказилиши маълум  8 17:10Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Қодисия" - "Ал Аҳли" (онлайн ҳисоб)  1 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  1 16:45Тимур Кападзенинг боши нега оғримоқда?  7 16:20Акинфеевга замонавий спорт журналистикаси ёқмаяпти  0 15:42"Барселона" Ла Лиганинг 1-турида энг ёш таркибни майдонга туширди. Иккинчи ўринда...  13 15:39"Насаф" ҳимоячиси "Шўртан"га қарши ўйинда майдондан четлатилиши лозим эди. Суперлиганинг 19-турида ҳакамлик таҳлили  1 15:10Opta суперкомпьютери: Бундеслигада сенсация бўлмайди  0 14:46Месси яна терма жамоага чақирилди, Файзуллаев энди ўйнай олади, Роналду финалга чиқди - 19 август кунги энг муҳим хабарлар битта саҳифада  0 14:29Қирғиз Республикаси терма жамоаси CAFA мусобақаси учун таркибини эълон қилди  2 14:16Лутфулла Тўраев "Бунёдкор"га қайтди  7 13:52"Жиззахда Абрамов, Ғузорда Лушчан жамоасининг имконияти юқори" — Павел Соломин   3 13:2944 ёшли дарвозабон жаҳон рекордини янгилади  1

Алишер Никимбаев: "Куперни ишдан бўшатишга ҳозир ЎФАда пул йўқ" Янгиликлар

Алишер Никимбаев: "Куперни ишдан бўшатишга ҳозир ЎФАда пул йўқ"

Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Фаластин - Ўзбекистон учрашувидан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Кўпчилик мендан Фаластин билан ўйиндан кейинги фикримни сўрашди.

Натижа мен учун ёқимсиз ва кутилмаган бўлди. Эктор Куперга бошидан ишонмасдим, аммо футболчиларимиз класс туфайли бўлса ҳам ғалаба қозонишларига ишонгандим. Афсуски бу етарли бўлмади.

Энди нима қилиш керак? Бу энг қийин савол, бунга ЎФАнинг ҳозирги раҳбарияти жавоб бериши лозим. Уларга олдинги раҳбарият олиб келган мураббий қолди, у қўйилган мақсадлар, терма жамоа ўйин услубига мос келмайди.

Куперни истеъфога чиқариш учун эса катта пуллар керак бўлади. Шу ўринда янги мураббийга ҳам тўлаш учун пул топиш лозим бўлади. Мени билишимча ҳозир ЎФАда катта пуллар йўқ. Олдинги раҳбарият анчайин шохона ҳаёт кечирган ва Мираброр Усмонов қолдирган (баъзи маълумотларга кўра тахминан 2 миллион доллар) пул ва икки йил ичида ЎФА ҳисобига келиб тушган пулларни сарфлаб юборган.

Молиявий имконият туфайли Купернинг ўрнига фақат маҳаллий мураббий олиб келиниши мумкин. Барча машҳур мураббийлар терма жамоада ишлашга улгуришган. Қолганлар эса бу лавозим учун етарлича обўрга эга эмас.

Сўнгги йилларда мухлислар, журналистлар ва мутахассислар хорижлик мураббийни хоҳлашганди. Олдинги раҳбарият ҳеч қандай режасиз Куперни танлашди ва барчага шундай дейишди: Хорижлик мураббий хоҳлаганмидингиз? Олинглар.

Қатар устози Феликс Санчесни олайлик. У Қатарга Aspire академиясини ривожлантириш йўлида олиб келинганди, у ерда футболчиларга испан футболи ўргатилади. Кейин у Қатар ёшлари билан 2014 йил Осиё чемпиони бўлди. Кейинроқ олимпия терма жамоасида ишлади ва 2017 йилда Қатар бош мураббийига айланди. 2019 йил январь ойида нима бўлганини эслатишга ҳожат бўлмаса керак. Яъни Қатарнинг турли ёшдаги жамоалари бир-бирига боғлиқ. Терма жамоалар билан ишлаш тизими мана шундай йўлга қўйилиши керак.

Ўзбекистон терма жамоаларида вазият қандай? Биздаги энг асосий тўртта терма жамоадаги мураббийларнинг услуби бир хилми?, - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида. 

Рейтинг: +135   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика