Алишер Маҳмудов: “Вакилларимизга бугунги ўйинда омад тилайман”

Narzulla Saydullayev
6 окт 2016
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи гуруҳдаги 3-тур учрашувини Эрон терма жамоасига қарши ўтказади.
Ушбу учрашув олдидан “Навбаҳор” клуби футболчиси Алишер Маҳмудов вакилларимизни қўллаб-қувватлади.

“Бугун Эрон билан бўладиган бўладиган ўйинда терма жамоамизга омад тилайман. Чиройли ўйин кўрсатиб ғалаба қозонишларини ва мухлисларимизни хурсанд қилишларини тилаб қоламан. Эрон ҳам Осиёда кучли терма жамоалар сирасига киради. Бугун бизни жуда ҳам қизиқарли ўйин кутиб турибди. Учрашувни ўз уйимизда ўтказаётганлигимиз учун ҳужумкор ўйин гувоҳи бўламиз деб ўйлайман”, - дейди “Навбаҳор” клуби футболчиси Алишер Маҳмудов.

Жаҳонгир Сотволдиев

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia