UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  0 19:00Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  18 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  1 18:28Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди   44 18:09"Челси" — "Сандерленд". Таркиблар маълум  0 16:47Катта интервью: Шамил Ярулиндан "Шўртан" ва футболимиз истиқболи ҳақида  0 15:06ПСЖ ярим ҳимоячиси Фабиан Руис жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин  1 14:08Агент Альвареснинг "Атлетико" бўйича позициясини ошкор қилди  1 13:12Довбик янги клуб қидирмоқда  3 12:28АПЛнинг икки клуби Ковачични ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 11:47"Реал" ва АПЛнинг тўрт гранди Йилдизга даъвогарлик қилмоқда  16 11:19"Реал" Эндрикни Бундеслига клубига ижарага бериши мумкин  2 10:45Онана? IFFHS 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони номинациясига номзодлар рўйхатини эълон қилди  3 10:17Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...  22 09:51МЮ Бруну Фернандешнинг трансферидан қанча ишлаб олиши маълум  5

Алишер Жалилов: "АГМК фаолиятимдаги энг ёмон ўтиш. Қосимов мени ажаблантирмади" Янгиликлар

Алишер Жалилов: "АГМК фаолиятимдаги энг ёмон ўтиш. Қосимов мени ажаблантирмади"

Ўтган мавсумда АГМКда тўп тепган тожикистонлик ярим ҳимоячи Алишер Жалилов яқинда собиқ жамоаси "Истиқлол"га қайтди.

Гарчи унга Суперлига жамоаларидан таклифлар, қизиқишлар бўлганига қарамай футболчи қарорини ўзгартирмади. Алишер Жалиловнинг ўзи фикрларимизни тасдиқлаган ҳолда яна бир нечта саволларимизга жавоб берди. 


- АГМКдан кетиш режаси аввалдан бор эдими? Кутилмаган десак бўладими? Клубда ким қўллаб-қувватлади?

- Йўқ, тўғрисини айтсам АГМКга ўтганимда "Истиқлол"га қайтишни истаган эдим. Бу ҳақида ёздан бери ўйлап келяпман. Лекин Баҳодир Мирзаевнинг қўллаб-қувватлаши туфайли жамоада тўп тепишни ва машғулотларни давом эттирдим. Январь ойидаги йиғин олдидан ҳам АГМКни тарк этмоқчи эканлигимни билдиргандим, дея оламан. 

- Бу жамоада ўйнаш ўсиш бўлдими ёки пасайиш?

- АГМКда ишлаш фаолиятимдаги энг ёмон ўтиш сифатида тарихда қолди. 

- Миржалол Қосимовнинг ўзига ҳослиги нимада эди? Ажаблантирган жиҳатни сездингизми?

- Миржалол Қосимов мени ҳеч қандай ажаблантирмади. Келинг шу саволнинг жавобини изоҳсиз қолдирайлик. 

- "Истиқлол"га қараганда индивидуал маҳоратингизни кўрсатиш Олмалиқда бир мунча қийин кечгани нима билан боғлиқ? 

- "Истиқлол"да ҳамма жамоа учун ўйнайди. Кўпроқ жамоавий ўйинга эга бўлардим. АГМКдаги йигитлар мени яхши қабул қилишди. Улар билан бирга ўйнаш, машғулотларда иштирок этиш менга манзур келди. Ҳаммаси учун дўстларимга раҳмат. Ўйинимга келсак, АГМКда мураббий менга ишонмади. Ҳаркатларим ўхшамади. "Истиқлол"дагилар эса ҳамма ўйинимни билади. Бу клубда кўп нарсаларга эришганман. Тезроқ қайтишни истадим. Клуб президенти Шоҳруҳ Саидзоданинг таклифидан сўнг заррача ҳам ўйлаб ўтирмадим.  

- Тожикистон чемпионатида ўз даражангизни кўрсатиб бўлгансиз. Балки янада олдинга интилишингиз керак эмасмиди?

-  Буни ортга ташланган қадам демайман. Биз ОЧЛда ўйнаймиз, ўз мақсадларимиз бор. Жамоага янги мураббий Игорь Черевченко келди. Ҳаммаси яхши бўлишига ишонаман. 

- "Бунёдкор" сизни ўз сафида кўришни истаган экан. Бу трансфер нима учун амалга ошмади?

- Мен ўз қароримни қабул қилиб бўлган эдим. Чемпионлар Лигасида ўйнаш истаги кучлилик қилди. "Бунёдкор"дан қизиқиш бўлгани рост. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика