Алишер Аҳмедов: “Дила” билан шартномамни бекор қилдик”
05 мар 2016 12:55
Янгиликлар
Алишер Аҳмедов: “Дила” билан шартномамни бекор қилдик”
Аммо Аҳмедов куни-кеча Жиззахда кечган “Сўғдиёна” – “Динамо” учрашувида самарқандликлар дарвозасини қўриқлади. Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Алишернинг ўзи билан боғландик.
- Яқинда “Динамо”нинг “Сўғдиёна”га қарши кечган баҳсида дарвозани сиз қўриқладингиз. Буни қандай изоҳлайсиз?
- Инкор этмайман самарқандликларнинг мазкур назорат учрашувида майдонга тушганим рост. Лекин бу “Динамо”га ўтдим дегани эмас. Вилоят ҳокимининг таклифига биноан мазкур учрашувда иштирок этдим. Аммо бугунги кунда самарқандликлар билан эмасман.
- “Сўғдиёна”га қарши кечган учрашув ҳақида фикрингиз қандай?
- Мен учун яхши ўтди дея оламан. Захирага олингунимга қадар ўз дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолдим. Кейин 3та гол ўтказиб юбордик.
- “Дила” билан шартнома имзолаган эдингизку?
- Ҳа, ўзаро келишувга биноан шартнома расмийлаштирилган эди. Бироқ якунда воқеалар ривожи кескин ўзгариб кетти. Шу боис 28 февраль куни юртимизга қайтиб келдим.
- Бунга нима сабаб бўлди?
- Ушбу жамоанинг ўз футболчиларидан 6та ойлик маоши ва 9та мукофот пуллари берилмаган экан. Шу боис УЕФА кубогидан четлаштирилди. Унинг ўрнига “Динамо-Тбилиси” иштирок этадиган бўлди. “Дила” жамоаси мени аслида ушбу турнирда иштирок этиш учун олганди. Табиийки шундан сўнг ортга қайтишга қарор қилдим.
- Энди келгуси режаларингиз қандай?
- Ҳозирча уйдаман. Оилам даврасида дам оляпман. Агарда келгусида бирор бир таклиф бўлса, кўриб чиқишим мумкин.
- Фаолиятингизни яна хорижда давом эттиришингиз ҳам мумкинми?
- Ҳа, ўтган мавсумдаги жамоам Мальдив чемпионатининг “Нью Радиант” клубига боришим ҳам мумкин. Ёки ёзги трансфер ойнасига қадар ўзимизда ўйнашим мумкин.
Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Фикрлар