Январнинг бошида Шуҳрат Мақсудов жамоаси хорижий йиғинни ўтказиш учун БААга учиб кетади. Ушбу йиғинга ҳимоячи Шерзод Файзиев билан ҳужумчи Наврўз Алимов чақирув олишмаган. Катта эҳтимол билан бу футболчилар Уммондаги U-22 Осиё чемпионатига боришмайди.
Жамоа устози Шухрат Мақсудовнинг "CA"га берган хабарига кўра олимпия терма жамоаси футболчилари 3 январь куни тиббий кўрикдан ўтишади. 5 январь куни эса делегация БААга йўл олади.
Уммонда бўлиб ўтадиган 2014 йилги U-22 Осиё чемпионати баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси «D» гуруҳида Ироқ, Саудия Арабистони ва Хитой терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради. 11-26 январь кунлари бўлиб ўтадиган мусобақадаги илк ўйинни Шуҳрат Мақсудов шогирдлари 12 январь куни Хитойга қарши ўтказади.