UZ

Сўнгги янгиликлар

12:57Аҳрор Рисқуллаев Суперлигада юбилей ўйинини бошқарди  1 12:34Уругвайнинг асосий футболчилари Ўзбекистонга қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин  2 11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  9 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5

Алибобо Раҳматуллаев: “Қўқонга ўзимни кўрсатиш учун келдим” Янгиликлар

Алибобо Раҳматуллаев: “Қўқонга ўзимни кўрсатиш учун келдим”

“Қўқон-1912” жамоаси келаётган мавсумга қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Жамоа навбатдаги биринчиликда ҳам  мухлисларини ижобий натижалар билан хурсанд қилиш ниятида таркибга маҳоратли футболчиларни жалб этмоқда. Жамоанинг дастлабки харидларидан бири Алибобо Раҳматуллаев бўлди. Кечаги  машғулотлардан сўнг Алибобони суҳбатга чорладик.

– Алибобо “Қўқон-1912” жамоасидаги дастлабки таассуротларингиз қандай?
– Мана бир неча кундан бери жамоа билан машғулотларда иштирок этяпман. Барчаси ажойиб, аҳил жамоа. Мураббийлар штаби, раҳбарият , футболчилар ҳаммаларига раҳмат. Мени жуда илиқ қарши олишди. Ўзи водийлик йигитлар бошқача кўз тегмасин. Қўқонда анча ўсиш бор. Жамоа олдига жиддий мақсадлар қўйилган. Машғулотлар ҳам шунга яраша ўтмоқда. Янги мураббийлар штабининг машғулотлари қизиқарли ва ранг-баранг бўляпти. Ёшларга эътибор ўзгача. Жамоадаги шароитлар ҳам ажойиб. Ўзим  ҳам яхши ўйин кўрсатиб,  қўқонлик мухлисларни хурсанд қилиш ниятидаман.

– Сўнгги икки йилда фаолиятингизда пасайиш кузатилди. Бир пайтлар “Бунёдкор” жамоасида ёрқин ўйинлар кўрсатган Алибобога нима бўлди?
– Ҳар бир футболчининг фаолиятида кўтарилиш ва пасайиш бўлади. Сўнгги икки йилдаги ҳолатимдан ўзимга яраша хулоса чиқариб олдим. Қўқонга яхши ниятларда келганман. Худо хоҳласа аввалги ҳолатимдан ҳам яхши ўйин кўрсатишга  ҳаракат қиламан. Ўша миллий терма жамоадан таклиф олган давримга қайтмоқчиман. Ҳар бир футболчи каби менинг ҳам орзуим миллий терма жамоада ўйнаб, юртимиз шарафини ҳалқаро майдонларда ҳимоя қилиш. Бунинг учун аввало Қўқонда ўзимни кўрсатишим талаб этилади. Мен ўйлайманки бу вазифани уддалайман.

 Акрамжон Мамадалиев суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика