UZ

Сўнгги янгиликлар

12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  0 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  0 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  0 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  3 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  4 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  2 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  5 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  9 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  2

Алфред Схрёдер: "Пахтакор" ўз мамлакатидаги энг кучли жамоа" Янгиликлар

Алфред Схрёдер: "Пахтакор" ўз мамлакатидаги энг кучли жамоа"

Осиё чемпионлар лигасининг "А" гуруҳи 1-тур баҳси "Пахтакор"- "Ал-Айн" учрашувидан аввал меҳмонлар бош мураббийи Алфред Схрёдер матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи навбатда эътиборингиз учун раҳмат. Юртингизга биринчи маротаба ташриф буюрмоқдаман. Ушбу шаҳарда бўлиш ёқимли. "Пахтакор" кучли жамоа эканлигидан ҳабардормиз. Рақибимиз бой тарихга эга ва чемпионлар лигасида ҳам анча тажрибали жамоалардан бири. Биз рақибнинг сўнги бир нечта ўйинини назорат қилиб чиқдик. Менимча рақибимиз ўзининг мамлакатида энг кучлиси бўлса керак. Биз ўзимизнинг кучимизни билиб оламиз. Эртанги учрашувда ижобий натижа қайд этиб уйга қайтишни мақсад қилганмиз".


Лаба Коджо: "Чемпионлар лигасида ажойиб мусобақа. Эртага эса биз ушбу мусобақа ўз юришимизни бошлаймиз. Эртанги рақиб анча кучли ва шу сабаб биз эртага майдонда бор кучимизни ишга соламиз. Умид қиламизки эртага ҳеч бўлмаса бир очко қўлга киритамиз".



- Жароҳати сабаб Тошкентга келмаган футболчилар борми?
- Йўқ. Бизда барча футболчилар эртанги ўйинга тайёр.

- Гуруҳда "Пахтакор"ни "Ал-Айн" учун энг кучли рақиб деб ҳисоблайсизми?
- Йўқ, Осиё чемпионлар лигасида барча кучли. Гуруҳимиздаги уч жамоа қарши учрашувларда ғалаба қозонишимиз аниқ эмас. Эртанги рақибимиз "Пахтакор" ўз лигасидаги энг кучли жамоа деб айта оламан.



- Мураббийлик фаолиятингиз давомида "Барселона" ва "Аякс" клубларида ишлагансиз. Европа чемпионлар лигаси ва Осиё чемпионлар лигаси ўртасида қандайдир фарқ сездингизми?
- Тўғриси йўқ. Мен икки мусобақани солиштиришни истамайман. Лекин бир нарсани айта оламанки Осиё чемпионлар лигасида ҳам барча инфратузилма ажойиб даражада. Эртанги учрашувда футбол ўйнашни истайдиган жамоалар иштирок этади ва ўйин қизиқ бўлиши аниқ.

- Жамоангиз сафида 10та легионер бор, бироқ эртага сиз бор йўғи 5+1 лимитидан фойдалана оласиз? Тошкентга нечта легионерни олиб келдингиз?
- Ҳа, биз ушбу қоидадан хабардормиз. Бизга ёрдам бера оладиган барча футболчиларни Тошкентга олиб келганмиз ва эртага уларни билиб оласизлар.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика