UZ

Сўнгги янгиликлар

07:10Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда ғалаба голини урди, "Андижон" ва "Сурхон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 04:35Ла Лига. "Атлетико" илк турдаёқ камбэк қурбони бўлди  3 04:30Италия кубоги. "Милан" қийинчиликсиз "Бари"ни мағлуб этди  1 01:42Лига 1. Витиньянинг голи ПСЖга "Нант" устидан ғалабани тақдим этди  2 00:26Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Кайсериспор"ни мағлуб этолмади, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  10 23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1 23:47Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда дуранг ўйнади, Ўринбоев захирада қолдирилди  0 22:42Максим Шацких: "Менимча, айрим футболчиларимиз ҳали ҳамон фикри ҳаёли билан Про Лигада"  19 22:26АПЛ. "Манчестер Юнайтед" илк турда ўз майдонида "Арсенал"га мағлуб бўлди  34 22:13Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги сонияларда урилган гол эвазига "Бухоро"ни мағлуб этди  12 22:08Отабек Нарзуллаев: "Андижон"га қарши ҳужум тактикада ўйнамасак бўлмасди"  0 21:43Таҳлил. "Қўқон-1912" уйғоняптими?  1 21:32Баҳром Ҳайдаров: "Тезкор голдан сўнг хато қилишга қўрқиб ўйнадик"  0 21:01Февзи Давлетов: "Бунёдкор" билан ўйинда кўп энергия йўқотдик, "Қўқон-1912"да тикланиш учун кўпроқ вақт бўлди"  1 21:00Суперлига. "Андижон" сафарда "Машъал"га ютқазди  71

Алфред Схрёдер: "Пахтакор" ўз мамлакатидаги энг кучли жамоа" Янгиликлар

Алфред Схрёдер: "Пахтакор" ўз мамлакатидаги энг кучли жамоа"

Осиё чемпионлар лигасининг "А" гуруҳи 1-тур баҳси "Пахтакор"- "Ал-Айн" учрашувидан аввал меҳмонлар бош мураббийи Алфред Схрёдер матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи навбатда эътиборингиз учун раҳмат. Юртингизга биринчи маротаба ташриф буюрмоқдаман. Ушбу шаҳарда бўлиш ёқимли. "Пахтакор" кучли жамоа эканлигидан ҳабардормиз. Рақибимиз бой тарихга эга ва чемпионлар лигасида ҳам анча тажрибали жамоалардан бири. Биз рақибнинг сўнги бир нечта ўйинини назорат қилиб чиқдик. Менимча рақибимиз ўзининг мамлакатида энг кучлиси бўлса керак. Биз ўзимизнинг кучимизни билиб оламиз. Эртанги учрашувда ижобий натижа қайд этиб уйга қайтишни мақсад қилганмиз".


Лаба Коджо: "Чемпионлар лигасида ажойиб мусобақа. Эртага эса биз ушбу мусобақа ўз юришимизни бошлаймиз. Эртанги рақиб анча кучли ва шу сабаб биз эртага майдонда бор кучимизни ишга соламиз. Умид қиламизки эртага ҳеч бўлмаса бир очко қўлга киритамиз".



- Жароҳати сабаб Тошкентга келмаган футболчилар борми?
- Йўқ. Бизда барча футболчилар эртанги ўйинга тайёр.

- Гуруҳда "Пахтакор"ни "Ал-Айн" учун энг кучли рақиб деб ҳисоблайсизми?
- Йўқ, Осиё чемпионлар лигасида барча кучли. Гуруҳимиздаги уч жамоа қарши учрашувларда ғалаба қозонишимиз аниқ эмас. Эртанги рақибимиз "Пахтакор" ўз лигасидаги энг кучли жамоа деб айта оламан.



- Мураббийлик фаолиятингиз давомида "Барселона" ва "Аякс" клубларида ишлагансиз. Европа чемпионлар лигаси ва Осиё чемпионлар лигаси ўртасида қандайдир фарқ сездингизми?
- Тўғриси йўқ. Мен икки мусобақани солиштиришни истамайман. Лекин бир нарсани айта оламанки Осиё чемпионлар лигасида ҳам барча инфратузилма ажойиб даражада. Эртанги учрашувда футбол ўйнашни истайдиган жамоалар иштирок этади ва ўйин қизиқ бўлиши аниқ.

- Жамоангиз сафида 10та легионер бор, бироқ эртага сиз бор йўғи 5+1 лимитидан фойдалана оласиз? Тошкентга нечта легионерни олиб келдингиз?
- Ҳа, биз ушбу қоидадан хабардормиз. Бизга ёрдам бера оладиган барча футболчиларни Тошкентга олиб келганмиз ва эртага уларни билиб оласизлар.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика