UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  14 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  5 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  9 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  168 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  54 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

Алексей Евстафеев: “Биз ўн беш дақиқа футбол ўйнадик” Янгиликлар

Алексей Евстафеев: “Биз ўн беш дақиқа футбол ўйнадик”

ПРО Лига 7-тур “Андижон-SGS” — “Шўртан” учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб берди.

“Бугунги ғалаба билан “Андижон-SGS” жамоасини қутлайман. Улар яхши жамоа. Бундай ўйин билан нега улар турнир жадвалининг пастки поғоналарида юрганига ҳайронман. Уларга кейинги ўйинларда омад тилайман.

Ўзимнинг ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, биз бугун 15 дақиқада иккита гол урган вақтимизда футбол ўйнадик”, — деди Алексей Владимирович.

- Сиз ўз вақтида ёшлар терма жамоасини бошқаргансиз. Кечаги ўйинда ўзингиз кўрдингиз “Андижон-SGS” жамоаси ҳали тўлалигича шаклланмаган. Улар жорий мавсумда Биринчи Лигада ўйнашлари керак эди. “Шўртан”га бугунги ўйинда бироз омад етишмади. “Анджон-SGS” иккинчи бўлимдаги кучли хоҳиш туфайли ҳисобни тенглаштириб, ўйин сўнггида ғалабани илиб кетишди. Бу ҳақида сизнинг фикрингиз қандай?

- Юқорида айтиб ўтганимдек, жамоамиз бугун футбол ўйнамади. Мезбонлар бугун яхши футбол намойиш этишди айниқса ҳужумда чиройли ўйнашди. Шунинг учун уларнинг ўйинини мақтадим. Рақибнинг ПРО Лига ўйинларига қанчалик тайёрлигини кучли рақиблар билан солиштириб кўриш керак фақат биз билан эмас.





Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика