UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  19 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Александр Хомяков: "Ўйинимизда инқироз юзага келган" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Ўйинимизда инқироз юзага келган"

Бугун бўлиб ўтган "Машъал" - "Қизилқум" (0:0) учрашувидан сўнг матбуот анжумани ташкил этилди.
"Авваломбор мухлислардан кўрсатган ўйинимиз ва натижалар учун узр сўрайман. Биз ўзимиз истаган футболни кўрсата олмаяпмиз. Бунинг учун жамоамиз номидан ҳам узр сўрайман. Ҳозирча мухлисларимизни хурсанд эта олмаяпмиз. Жамоавий ўйин борасида муаммоларимиз бор" ,- дейди Александр Хомяков.

- Жамоа охирги ўйинларда кўрсатаётган натижаси ижобий эмас. Бу нима билан боғлиқ. Ички муҳитда аҳвол қандай ?


Ўйинимизда инқироз юзага келган. Бу қанақа инқироз мен била олмаяпман. Футболчилар ўзига бўлган ишончни йўқотиб қўйган. Ўйинни ташкил этишда камчиликлар ҳам етарлича бўлмоқда. Ҳар бир ўйин олдидан жамоамиз чиройли ўйин кўрсатишини истайман. Муҳими ишқибозлар олдида юзимиз ёруғ бўлиши учун ҳаракат қиламиз. Сўнгги вақтларда ўйинимиз ўхшамаяпди ва кетма-кет тўрт ўйинда ғалаба қозона олмадик. Жамоага яна бироз вақт керак. Бироздан кейин бу ўзига келади деб ўйлайман.

- "Бунёдкор"га қарши ўйинда кўплаб сюрпризлар қилинди. Нега асосий таркиб аъзолари захирада қолди?


Баъзи муаммоларимиз бор эди. Ўша ўйин натижасини ўз бўйнимга оламан. "Бунёдкор" билан ўйинда ўйин фалсафамизни ўзгартиргандик. Ҳимоявий ўйин кўрсатмоқчи бўлдик лекин бу иш бермади. Шу боис олдинги чизиқ футболчиларини захирада қолдирдим. Қўшимчасига баъзи футболчилар ўйинга тайёр эмас эди. Масалан Иванов ўзини яхши ҳис eтмаётган эди. Шунга қарамай бу баҳона бўла олмайди. Таркибни қўйишда мени айбим бор. Инқироз ҳар доим ҳам давом этавермайди. Яқин орада мухлисларни хурсанд етишни бошлаймиз. Бироз сабр қилсак, ҳаммаси ўтиб кетади. Сўнгги ўйинларда кўрсатаётган натижаларимиз бизни уялтирмоқда.

 - Ўйин якунлангандан сўнг Жиямуродов Файзиевни ҳақоратлади ?

Мен у вазиятни кўрганим йўқ. Футбол бу ҳиссиётларга бой бўлади. Шахсан мени ҳеч бир футболчига эътирозим йўқ. Барча футболчи меҳнат қилди.

Шаҳбоз Беғамов ёзиб олди

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика