UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Арсенал"га МЮ тарбияланувчиси керак  0 00:24Мане 2015 йилда нега МЮга ўтмаганини айтди  0 23:54Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 23:37"Пахтакор" 7 ўйин деганда Суперлигада "Насаф"ни мағлуб этди  2 23:13Дуайт Йорк "Юнайтед"да Шешконинг ўрнига кимни ўйнатиш кераклигини айтди  1 22:50Каррагер "Ливерпуль" ҳақида: "Мавсумни тўлақонли пароканда қилиш учун марказий ҳимоячи жароҳат олса бўлгани"  0 22:16Жорди Альба: "Ямал ва Мессини солиштириш нотўғри"  0 21:54Камолиддин Тожиев: "Мухлисларга ёқадиган ўйин бўлди"  2 21:39Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?  37 21:21Аденис Шала: "Пахтакор"дан яхшироқ ўйнадик"  5 20:59Игорь Сергеев: "Мавсумни муносиб якунлаш керак"  3 20:39"Сурхон"нинг футболчилари олдида қарзлари бор  14 20:19Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди  176 20:05Суперлига. "Сурхон" – ОКМК 0:0  0 19:47Бьелса Уругвай терма жамоасини тарк этиши мумкин  1

Александр Хомяков: “Нохуш вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. Чунки кейинги 4та ўйинни ўз уйимизда ўйнаймиз“ Янгиликлар

Александр Хомяков: “Нохуш вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. Чунки кейинги 4та ўйинни ўз уйимизда ўйнаймиз“

“Насаф“-“Андижон“ жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Андижон“ жамоаси бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этиб, беллашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ўзингиз гувоҳи бўлдингиз, биз Қаршида яна бир бор мағлубиятга учрадик. Ўзбекистон кубоги 1/8 финалида ҳам 3:0 ҳисобида имкониятни бой берган эдик. Бугун яна ўша сценарий такрорланди. Афсуски биз ўз дарвозамиз дахлсизлигини сақлай олмадик. 3та голдан иккитасини стандарт вазиятлардан ўтказиб юбордик. Кубок беллашувида ҳам айнан шундай бўлган эди.

- Бугунги асосий вазифамиз ҳимояда тартибли ҳаракат қилиб, қарши ҳужумлардан тўғри фойдаланиш эди. Аммо бугунги режамиз иш бермади. Натижа адолатли бўлди. “Насаф” жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- Жамоанинг олдига қўйилган асосий мақсад мавсум сўнгига қадар имкон борича турнир жадвалида юқорилаш. Нохуш вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. Чунки кейинги тўртда ўйинни ўз уйимизда ўйнаймиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика