Александр Хомяков: "Металлург"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман"

Mirjalol Normatov
27 сен 2023, 22:18
Coca Cola Суперлигаси 20-тури доирасида “Металлург” – “Андижон” (2:0) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Александр Хомяков фикрларини билдирди.

"Металлург” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бизда ўйинга қайтиш учун имкониятлар бўлганди. Айниқса, Хебайнинг бош билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди. Шунингдек, Шаҳбоз Эркиновда ҳам имконият бўлди. 

Ўйинимизни тўлиқ назорат қила олмадик. Мувозанатни йўқотдик ва иккинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. Имконият даражасида ҳаракат қилдик. Лекин аниқлик етишмади. 

Рақибимиз эса берилган имкониятлардан унумли фойдаланди. Шундай экан, “Металлург”ни ҳаққоний ғалабаси билан табриклайман", - деди "Андижон" бош мураббийи.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Андижон" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›