Александр Хомяков: "Кубокдаги юришимиз давом этади"

Narzulla Saydullayev
22 май 2016, 10:51
"Сўғдиёна" - "Машъал" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Александр Хомяков ўз фикрларини билдирди.
"Сўғдиёна"га қарши баҳслар доим оғир ўтади. Йигитлар кўп куч йўқотишди, ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Ўйин охирида рақиб кўпроқ ҳужум қилди. Баъзи вазиятларда дарвозабонимиз бизни қутқарди. Кубокдаги юришимиз давом этади.

"Сўғдиёна" билан бу йил учинчи марта расмий ўйинда майдонга тушдик. Ҳар бир баҳс ўзгача ўтди. Менимча томошабинларга ёқадиган ўйин бўлди шекилли.

Ўзимизга бўлган ишончни қайтариш учун ғалабалар керак. Чорак финалда "Локомотив" ёки "УзДонгЖу"га қарши ўйнаймиз. Рақиб аниқланганидан сўнг унга қарши тайёргарликни бошлаймиз", - дейди Хомяков.

"Машъал" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›