UZ

Сўнгги янгиликлар

08:51Бугун ўсмирларимиз яна бир бор Туркияга қарши баҳс олиб боради  2 08:26ЖЧ-2026 саралаш. Белгия, Украина, Германияда ғалаба, Францияда эса... + қолган натижалар  0 07:58"Жуда меҳнаткаш, интизомли ва барқарор жамоа" — Бьелса Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида  2 07:30Sofascore. Уругвайга қарши баҳсда йигитларимиз неча баҳо олишди?  9 00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  8 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  19 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  12 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  18 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  4 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   7 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  58 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21

Александр Хомяков: “Бугун байрам... ” Янгиликлар

Александр Хомяков: “Бугун байрам... ”

Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган “Андижон” - “Сурхон” учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Финал йўлланмаси бу жуда ёқимли ҳолат. Клуб вакиллари, раҳбарият, жамоа аъзолари ва қадрдон мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Бугун бизда байрамона кайфият. Шу боис ўйин ҳақида унчалик ҳам кўп гапирмоқчи эмасман. Йигитлар уддалашди, албатта ташаккур айтаман. Биз жамоа билан тарихий натижа қайд эта олдик.

- Жамоангиз ниманинг эвазига ғолиб бўлди? Шунингдек, рақиб жамоанинг ўйинига ҳам баҳо берсангиз?

- Рақиблар жуда яхши ўйнашди. Уларда ишонч жуда юқори эди. Биласизми, “Сурхон”да бугун йирик ҳисобда ғалаба қозониб, финалга чиқиш иштиёқи сезилди. Бироқ, бу футбол. Биз яккакурашларда яхши ишладик, узун узатмаларда фаоллик кўрсатдик. Шунингдек, ҳимояда ҳам яхши турдик. Рақиблар дарвозамизга ўйиндан ташқари ҳолатда гол киритишди. Биз умумий жамоавий аҳиллик эвазига ғолиб чиқдик.

- Бектемир Абдуманнонов иккинчи даврада унчалик ҳам ёрқин ўйнамаяпти. Бугун захирага олинганида норозилик намойиш этди. Бу ҳақида фикрингиз?

- Жамоамизда руҳий кризис кўзга ташланаяпти. Битта Бектемирнинг ўзида шундай вазият эмас. Суперлигада кетма-кет 4 та ўйинда мағлуб бўлдик. Бу албатта жамоага таъсир кўрсатади. Бугунги ғалабамиз олдиндаги ўйинлардаги ижобий натижалар учун мотивация ва ишонч кайфиятини юзага келтиришидан умид қиламиз.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика