UZ

Сўнгги янгиликлар

00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  0 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  14 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  2 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  53 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  64 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  3 19:53"Парма" ҳужумчиси Англиянинг учта клуби эътиборига тушди  1 19:30Терма жамоа дарвозабони, Қосимовни ютган мураббий, 21 ёшли футболчи — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари   7 19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  2 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  17

Александр Хомяков: "Бу ўйинда биринчи рақам бўлиб майдонда ҳаракат қилдик" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Бу ўйинда биринчи рақам бўлиб майдонда ҳаракат қилдик"

“Андижон” – “Мурас Юнайтед” (2:2) жамоалари иштирокидаги халқаро ўртоқлик учрашувидан кейин жамоамиз бош мураббийи Александр Хомяков ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

-  Александр Андреевич, учрашув борасида нима дея оласиз?

-  Дастлаб Қирғизистон жамоасига миннатдорчилигимни билдириб ўтаман. Вақт ўтиб Андижонга келишгани учун раҳмат айтмоқчиман. Чемпионатимизда бироз танаффус бўлгани боис биз ушбу учрашувни кутиб тургандик. Ўйин менга ҳар томонлама маъқул келди. Ўртоқлик учрашуви бўлишига қарамасдан бизни қўллаб-қувватлаб турганликлари учун мухлисларимизга чуқур миннатдорчилигимни билдираман. Доим ҳам бундай клублар билан ўйин бўлавермайди. Шу сабабли Қирғизистон жамоаси билан яхши ўйин ташкил қилдик, деб ўйлайман. Ўйин ва дуранг натижа мени қониқтирди. Баъзи учрашувларимизда иккинчи рақам остида ўйнадик. Лекин бу ўйинда биринчи рақам бўлиб майдонда ҳаракат қилдик. Шундай экан, “Мурас Юнайтед” жамоасига бу ерга келиб биз билан ўйнаганлиги учун ташаккур айтаман. 

-  Рақиб жамоанинг ўйинчилари ҳақида фикрингиз қанақа?

-  Тажрибали ўйинчилари борлиги ва кучли жамоа эканлиги кўриниб турибди. Таркибда ёши катта, маҳоратли футболчилар борлигини кўриш мумкин. Алоҳида ажратиб кўрсатмайман, аммо биринчи учрашувда ҳам 10-рақамли футболчисининг яхши ҳаракат қилганини кўргандим. Умумий маънода айтганда, жанговар жамоалигини кўриш мумкин.

-  Бугунги ўйинга оид бўлмаган бошқа саволим бор. Ижтимоий тармоқларда “Андижон” жамоасида овқатланиш билан боғлиқ муаммолар борлиги ҳақида айтиляпти. Бунга муносабатингиз қандай?

-  Ахир “сариқ матбуот”ни камроқ ўқинглар. Қандай жавоб беришни ҳам билмай қоляпман. Наҳотки, бизда шундай муаммолар бор деб ўйласангиз?! Наҳотки, бизда шундай муаммолар бўлиши мумкин?! Бу каби муаммолар бўлиши мумкин эмас! Албатта, бу кулгули ва хато маълумотлар. Бундай хабарларни ёлғон деб таъкидлаб ўтаман. Шунинг учун “сариқ матбуот”ни ўқимаслигингизни ва бу каби хабарларга ишонмаслигингизни сўраб қоламан. Келинглар, кўринглар, иложи бўлса бирга овқатланамиз. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика