UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  0 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  1 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  1 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2

Александр Хомяков: "Бу ғалаба мухлисларимизники" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Бу ғалаба мухлисларимизники"

"Машъал" - "Нефтчи" (2:1) учрашувидан сўнг матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Мана тўрт ойдан сўнг ўз майдонимизда ғалаба қозондик.  Жуда ҳам оғир учрашувни муваффақиятли якунладик.  Бизни жамоани чин дилдан ардоқловчи мухлисларимиз бор.  Бу ғалаба фақат уларники.  Биз учун бугун орқага йўл йўқ эди.  Ўйин яхши қовишмаган бўлса ҳам,  ғалаба қозондик.  Натижа учун ўйнадик.  Барча футболчи яхши ўйнади.  Футболчииларимиз охиригача чидаб берди.  Доимдек биринчи бўлиб гол қўйиб юбордик.  Шунга қарамайда ғалаба қозонишни уддаладик.  Биринчи бўлим охирида киритган голимиз жуда катта ёрдам берди.  Иккинчи бўлим бошланиши билан урилган гол эса бизга жуда катта ишонч бағишлади" ,  - дейди Александр Хомяков.

"Ҳумоюн Муртозаев яхши ўйин кўрсатмоқда.  6 та гол урди ва ўйинидан роҳат олмоқда.  Янги қирралар очилмоқда.  Зоҳир эса жароҳатдан сўнг энди ўз спорт формасига қайтмоқда.  Ҳеч бир ҳужумчи голсиз сериядан хурсанд бўлмайди.  Шерзод Файзиев борасида айтдиган бўлсам бизда умуман асосий таркиб ёки захира деган жамоа бўлмайди.  Ҳозир у майдонга туша олмаяпди.  Мен унга ишонаман ва у ҳали ўз сўзини айтади.  Ҳамма футболчини майдонга тушиш ва исботлаш вақти бўлади.  Аббос Шодмонов ва Мирзоҳид Ғофурони захирага олишимни уларни ўзлари сўради.  Ҳар иккиси жуда кўп юкламалар олган эди.  Тўрт кун олдин бўлган учрашувда ҳам тўлиқ ўйнаган ва ҳали тикланиб ола олмади.  Шу сабабга кўра ҳам захирага олдим.  Комилов ҳам жароҳатдан қайтди.  Агар бугун хато қилган бўлса буни қайтадан кўрганда албатта ўзи ҳам тушиниб олади.  Биринчи даврада шусиз ҳам бир ҳимоячимиз сафга қайтса,  иккинчиси сафдан чиқиб турар эди.  Ҳозир танлаш имконият борлиги бу яхшидир".

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика