UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27Конате "Ливерпуль" билан янги шартномаси ҳақида: "Бу мураккаб жараён, биз ҳамма нарсани айта олмаймиз"  0 18:00U-19 чемпионати. "Пахтакор" "Насаф"ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, чемпионликни тантана қилди  15 17:04"Милан" "Реал" дарвозабонига эътибор қаратди  0 16:29"Бухоро" – "Нефтчи" учрашувидаги четлатиш тўғри қарорми? Суперлиганинг 28-туридаги ҳакамлик таҳлили  3 16:07"Барселона" ёзда "Боруссия Д" ҳимоячиси билан шартнома имзолашга ҳаракат қилади  0 15:40Меҳди Ҳошимнажот: "Кўпчилик Миср финалга чиқади деб ўйлаганди"  8 15:13Суперлига. 29-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  9 14:53Меҳди Моҳеби: "Умид қиламанки, CAFA турниридаги ҳолат такрорланмайди"  4 14:36Вирц ёзда "Реал"га ўтадими?  5 14:08Парротт Ирландия терма жамоасининг ноёб ўйинчисига айланди  3 13:39U-19 чемпионати. "Машъал" "Бунёдкор"ни мағлуб этиб, 3-ўринни қўлга киритди  1 13:21Ўруновнинг клубдоши: "Эрон бошқа жамоа, ука"  27 12:54Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан Эрон асосий таркибида йўқотиш  2 12:37Эксперт фикри. Санжар Турсунов: "Шу руҳда давом этсак Миср ҳам, бошқа рақиблар ҳам қўрқинчили бўлмайди"  8 12:10Самуэле Инасио: "Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мен учун мундиал олдидан тажриба бўлди"  2

Александр Хомяков: "Бизда ҳимоячилар муаммоси кўзга ташланмоқда" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Бизда ҳимоячилар муаммоси кўзга ташланмоқда"

Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Андижон" - ОКМК (2:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Албатта, оғир ва босимларга бой ўйин бўлди. Иккита гол уриб ҳам ғалаба қозона олмаганимиз аламли. Биринчи бўлимни юқори кайфиятда тугатгандик. Эътиборни йўқотдик, хатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юбордик. Рақиб қарши ҳужумларда яхши ўйнади ва бизни жазолади. Нима ҳам дердим, бу футбол, ОКМК жамоасини ғалаба билан табриклайман.

- Жамоа биринчи бўлимда яхши ўйин намойиш этди. Лекин иккинчи бўлимда негадир хатолар кўзга ташланди. Нима учун кўп хато қиладиган футболчилар алмаштирилмайди?

- Захиралардан унумли фойдаланишга ҳаракат қилдик. Кўрдингиз, захирадан футболчиларни майдонга тушириб ўйинни кучайтирмоқчи эдик, лекин барибир голлар ўтказиб юбордик. Бу менинг қарорим, айрим футболчиларда жароҳат бор. Маматказиннинг укасида ҳам жароҳат бор, бизда ҳимоячилар муаммоси кўзга ташланаяпти. Ҳозир ким таркибга керак ёки керак эмаслигини таҳлил қила олмаймиз. Бунинг ҳам вақти келади.

- Леван Арвеладзе яхши ўйнаётганди, лекин алмаштирилди. Бунинг сабаби нима?

- У мавсум давомида кўп ўйин ўтказаяпти. Арвеладзе бизга керак. Кўрган бўлсангиз унда ҳам чарчоқ туфайли хатолар кузатила бошлади. 

- Дарвозабон Элдор Адҳамовнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Ким тайёр бўлса, шуни майдонга туширамиз. Бугун асабий ўйин бўлгани рост. Мухлислардан эътироз? Айтиб ўтдим, асабий ўйин бўлди. Бундай учрашувларда исталган кишида эмоциялар юзага чиқади.



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика