UZ

Сўнгги янгиликлар

22:17Расман: Англия Суперкубоги "Уэмбли"дан кўчирилди! Сабаб — The Weeknd концерти  0 21:20Арбелоанинг муваффақият сири: Гвардиола, Моуриньо ва Симеоне устидан ғалабалар ҳақида  1 21:01Вальверденинг қизил карточкаси: СТА якуний қарорни қабул қилди  4 20:35ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси машғулоти (23.03.2026)  0 20:05"Арсенал" 410 кун мобайнида иккита гол фарқи билан мағлуб бўлмади  0 20:03ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон МТЖ машғулоти (23.03.2026)  0 19:44Венесуэла бош мураббийи: "Муносиб бўлмаганларни терма жамоага чақирмайман"  0 19:22Шерзод Темиров: "Ироқ лигасини мендан ҳам кўра сизлар кўпроқ биласизлар-ку"  10 19:06Достон Ҳамдамов: "Имкониятдан фойдаланиб, мундиалга боришга ҳаракат қиламан"  4 18:49"Футбол олами". Ҳакамлар кўп хато қилмоқда, ЎзФҲМ эса уларни оқламоқда  5 18:32Салиба жароҳат олди – Франция терма жамоасида унинг ўрнини АПЛдаги бошқа бир футболчи эгаллайди  2 18:02Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди  0 17:40Обамеянг Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин эди, бироқ...  1 17:22Магуайр 4 та клуб таклифини рад этди  2 16:53"Барселона" "Реал"га қарши: "Эл Класико" санаси ва вақти эълон қилинди  0

Александр Лобанов: Тошкент - "Орол" - "Пахтакор"... Янгиликлар

Александр Лобанов: Тошкент - "Орол" - "Пахтакор"...

"ЖЧ-2014 меҳмон" лойиҳамизнинг навбатдаги ташрифчиси Александр Лобанов бўлди.
Ўқувчилардан тушган саволларга дарвозабон қуйидагича жавоб берди.

Aaron Ramsey_16:

- Фикрингиз бўйича, ҳозирги кунда дунёнинг энг кучли уч нафар дарвозабони кимлар? Олий лигадаги энг яхши ҳужумчини айта оласизми?
– Биринчи ўринда Буффон. Ундан кейин Нойер ва Куртуа. (кулади) Тўғриси, иккинчи саволингизга жавоб бера олмайман. Чунки, бизда алоҳида ажралиб турадиган ҳужумчи йўқ. Уларнинг ҳаммаси гўёки бирдек.





Nurullo aristokrat – 17:
Ўтказиб юборган голлар орасида энг ёддан чиқмайдигани қайси?
–  Менимча, бу йил “Локомотив”га қарши ўйинда ўтказиб юборган иккинчи тўпим бўлса керак.

Сегодня в блогах:
- Мана сиз дарвозада турасиз. Қайси бири осон деб уйлайсиз: ош қилишми ёки шашликми?
– На униси ва на бунисини пиширишни билмайман. Фақат ейишни биламан, бундан осони бўлмаса керак (кулади).





JAHONGIRBEK:
- Ёш дарвозабонлардан кимни келажаги порлоқ деб кўрсата оласиз?
– Ёш истеъдодли посбонларимиз кўп. Аввало уларнинг ҳаммасига тўхтамасдан ишлаш кераклигини айтган бўлардим.  Ўзимдан келиб чиқиб айтаман. Илк марта “Пахтакор”га келганимда ишонмагандим. Кейин у ерда жуда катта рақобат бошланди. Биз ёшлар назардан четда эдик гўё. У пайтлар Бутенко, Нестеров ва Жўраев жамоанинг асосий посбонлари эди. Улардан ташқари Элдор Тожибоев, Кирбятьев каби тенгқурларимиз бор эди. Кейин мени “Сўғдиёна”га ижарага беришди, ўринбосарлар сафида ўйнадим. Раҳбарият билан келишган ҳолда клуб билан тузган шартномани бекор қилдик ва мен Жиззахда қолдим. Бу пайтда мени Суюн Муртазоев асосий таркибга қўя бошлади. Бу борада клуб раҳбари Алишер аканинг хизмати катта бўлган. У киши менга ишонган ва ишлашда давом этишимни айтганди. Шу тариқа 2006 йил 20 ёшимда мавсумни тўлиқ ўтказдим. Шундан кейин Қозоғистоннинг “Кайсар” клубидан таклиф тушди ва у ерда 3 йил дарвозада турдим. Кейин Рауф Талгатович “Бухоро”га таклиф қилди. Шундан кейин ҳаётимдаги оғир дамлар бошланди. Биронта жамоадан таклиф тушмади. Шунда “Локомотив БФК”га Леонид Сенкевич таклиф қилди. Шу тариқа 2010 йил биринчи лигада ўтказдим. Шундан кейин менга дўстим Александр Мочинов ўз танишлари орқали “Орол”га боришим кераклигини айтди. У ерда Неъматулло Қуттибоев бош мураббий эди. Бу киши билан “Пахтакор”да танишгандим. 2011 йилда мен яхши мавсумни ўтказдим деб ўйлайман ва яна “Пахтакор”га қайтдим. Бу жамоаларда ўзимни ўзим ўйинларга тайёрлардим. Киши ўзи учун профессионал бўлиши керак. Қуйи лигаларда дарвозабонлар мураббийи йўқлиги боис, ўзимга ўзим янги машғулотларни белгилардим.

B.Orifxon:
- Дарвозабон бўлганингизга афсус чеккан пайт бўлганми?

– Бунақа пайт бўлмаган, жамоасиз қолган пайтларим ҳам бундай кечинмалар ўтмаган. Ҳар доим ўз  имкониятимни кўрсата олишимга ишонардим.





Aybek:
- Нукуснинг «Орол» жамоаси мухлисидан саломлар! Саша биз сенинг ўйинларингни соғиниб қолдик. Жамоамиз қийин даврларни бошдан кечирган бўлишига қарамай, сен ўзингни кўрсата олгандинг. Нукусда ўтказган дамлардан қандай хотиралар қолган?
– Шу фурсатдан фойдаланиб мен ҳам барчангизга саломимни етказаман. Жуда ҳам хурсанд бўлдим, мени яхши хотиралар билан эслашингиздан. Ўйинлар пайтида сизларнинг қўллаб- қувватлаб туришингизни ҳис қилардик. Бу чиройли шаҳар, инсонлари очиқкўнгил. Фақат ёрқин хотиралар қолган. Афсуски, молиявий муаммолар туфайли керакли мақсадга эришилмади. Аммо у ерда футболни севадиганлар ишлаганлиги учун жамоа яхши ўйнади. Жамоанинг молиявий ҳолати ҳеч бўлмаса минимал ҳолатда бўлганида, клуб олий лигага чиқа олган бўларди. Неъматулло Қуттибоев шаҳар муҳитида ўсган ва маҳаллий йигитларнинг тилини топа оладиган кучли мутахассис эди. Жамоани ўйинга яхши тайёрлаш билан бирга, руҳлантира оларди. Агар унда кўпроқ имконият бўлганида, худди ўзига ўхшаган яхши футболчиларни етказиб берган бўларди.

Abdu Rahmon:
- Нечта фарзандингиз бор? Исмлари нима?
– Битта ўғлим бор, яқинда таваллуд топди. Унга Артём деб исм қўйдик.

KANIMEH:
– Футболни деб хурсандчиликдан йиғлаган пайтингиз бўлганми?

– Йиғламаганман-у, аммо 2012 йил қийинчилик билан чемпион бўлган ўйинимиздан кейин шунга яқин ҳисларни туйганман.

PAKHTAKOR SHERLAR:
 -
Ассалому алайкум, жаҳон чемпионатидан ўрин олган Италия – Коста-Рика учрашувини кўрган бўлсангиз, коста-рикаликларда ғалабага бўлган иштиёқни кўриб очиғи бизнинг футболчиларга ҳам шундай жиҳатни сингдириш керак деб ўйлаб қолдим. Бунинг учун ким масъул деб ўйлайсиз?
– Биринчи ўйиндаёқ Коста-Рика футболчиларида иштиёқ жуда катталигини кўрдим. Тўғрисини айтсам, Италия билан ўйинда Коста-Рикага иштиёқнинг ўзи камлик қилади деб ўйлагандим. Сабаби жамоанинг кучи бир мунча пастроқ. Италия афтидан рақибни менсимаган кўринади. Бизникиларга келсак, футболчиларимизда улардан кам бўлмаган иштиёқ бор. Ватанпарварлик бўйича ҳам бизникилар яхши ҳолатда деб ўйламан, нафақат ўйлайман балки ишонаман.

Кўпчилик Лобанов нима учун МТЖдан чақирув олмаётгани тўғрисида савол берган. Бу саволни бирон бир ўқувчининг номини кўрсатмаган ҳолда барчанинг номидан бердик.

- Шу вазиятдан фойдаланиб, шунга ойдинлик киритишни мен ҳам истардим. Мураббий ва ЎФФ билан ҳеч қандай муаммо йўқ. Шунчаки ҳужжатларда кичик муаммо бор, бошқа ҳаммаси жойида. 

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика