UZ

Сўнгги янгиликлар

19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  2 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0 18:16Расман: Валижон Раҳимов – "Бунёдкор" аъзоси!  1 17:56"Челси" "Аталанта" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 17:28Расман: Феликс Роналдунинг жамоадошига айланди  3 17:06Расман: Олимпиада бронза медали соҳиби "Машъал"га ўтди  4 16:37"Ал Насср" "Челси" ҳимоячисига даъвогар  1 16:15Сўнгги мавсумини Туркияда ўтказган дарвозабон "Андижон"га келмоқда  6 16:02Расман: "Пахтакор" Турғунбоевни сафига қўшиб олди  6 15:49Расман: Рустам Турдимуродов – "Сурхон" аъзоси!  7 15:32Грилиш "Манчестер Сити"да машғулотларни давом эттирмоқда  0 15:10Мираброр Усмонов Кубоги-2025 мусобақаси тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  1 14:55Аёллар Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон КХДР билан беллашади  2 14:37БУМ! Ўзбекистон МТЖ ноябрь ойида Тошкентда жаҳон чемпионига қарши ўйнайди  29

Александр Лобанов: "Пахтакор" меҳмонда ҳам "Тракторсози" билан камида дуранг ўйнаши керак" Янгиликлар

Александр Лобанов: "Пахтакор" меҳмонда ҳам "Тракторсози" билан камида дуранг ўйнаши керак"

"Пахтакор" - "Тракторсози" (1:0) учрашуви якунлангач стадионда "шерлар"нинг собиқ кипери, "Персеполис" клуби дарвозабони Александр Лобановни учратиб қолдик ва унинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.


"Пахтакор" учун баҳс жуда қийин кечди. Ташқаридан бу ўйинни кузатиш унданда мураккаб. "Пахтакор" учун жуда ҳам хурсандман. Муҳим ва керакли ғалаба қўлга киритилди. Ўйлайманки, "шерлар" сафардан ҳам камида бир очко билан қайтишлари керак. Менимча, ҳали ҳеч нарса бой берилгани йўқ. Гуруҳдан чиқиш вазифасини уддаласа бўлади. "Пахтакор" ҳар қандай вазиятда ҳам "Пахтакор"лигича қолади. Бу жамоа охирига қадар курашади. Кейинги босқич йўлланмаси учун кураш ҳам сўнгги тургача давом этса керак. Ўзбекистоннинг ҳар тўрттала жамоаси чин юракдан омад тилайман. Ўйлашимча, барча жамоаларимиз гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалай олишади. Жамоаларимиз ўйинида ўсиш кузатилган, таркиб жиҳатдан ҳам улар анча кучайиб олишди. Бу мавсумда жамоаларимиз ишончни оқлашади деган умиддаман. Терма жамоа ихтиёрига етиб келдим ва шу боис ҳозир Тошкентдаман. Биз қолган иккита ўйинни ҳам ғалаба билан якунлашимиз лозим. Ўтган вақт оралиғида жуда катта кўламдаги ишларни амалга оширдик. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар вазифа ва мақсад ўзгармайди. Доимо ғалаба. Шу боис бўлажак ўйинларда мухлисларни ғалабаларимиз билан қувонтиришга ҳаракат қиламиз. Улар эса бизни қўллаб-қувватлашларига муҳтожмиз. Филиппин ва Баҳрайнга қарши беллашувларга барча ишқибозларни стадионда кутамиз", - деди Александр Лобанов.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика