UZ

Сўнгги янгиликлар

18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  1 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  1 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  1 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  2 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  7 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  4 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  6 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  5 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  6 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  8 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  9

Александр Гейнрих, Азиз Ҳайдаров, Ислом Иномовлар қатнашган 2006 йилги Осиё ўйинларини ёдга оламиз Янгиликлар

Александр Гейнрих, Азиз Ҳайдаров, Ислом Иномовлар қатнашган 2006 йилги Осиё ўйинларини ёдга оламиз

2006 йил Доҳа мезбонлик қилган Осиё ўйинлари барчанинг ёдида бўлса керак.

Ўшанда Рауф Инилеев бошчилигидаги олимпия терма жамоамиз Қатарда ўтказилган Осиё ўйинларида жуда чиройли ўйин кўрсатган ҳолда барчанинг эътирофига сазовор бўлганди.  Турнирда "А" гуруҳидан ўрин олган вакилларимизга БАА, Қатар, Иордания рақиблик қиладиган бўлди. Гуруҳдаги учта учрашувда ғалаба қозониб 9 очко жамғарган футболчиларимиз чорак финалда Ироқ билан тўқнаш келишади. Ўшанда жуда тартибли ва иродали ўйин намойиш қилган ҳамюртларимиз экстра-таймларда ўтказиб юборилган гол эвазига мағлуб бўлишганди. Қўшимча бўлимларда Асрор Алиқулов майдондан қандай четлатилгани ёдингизда бўлса керага. 

Шунга қарамасдан улар гуруҳ босқичида мезбонлардан ва бизга доим муаммо бўладиган БААдан устун келишганди. Ҳужумчимиз Александр Гейнрих эса тўртта учрашувда бешта гол билан тўпурарлар пойгасида иорданиялик Одайи Сайфидан кейинги ўринни банд қилган. Дарҳақиқат таркиб жуда кучли, деярли барча футболчилар Олий лигада ўз жамоасининг етакчиси бўлиб улгурган, миллий терма жамоада ҳам муҳим футболчи сифатида тилга олинаётганди. Мазкур турнирдан бир йил ўтиб Рауф Инилеев миллий жамоа бош мураббийига айланади ва термамизни 2007 йилги Осиё кубогига тайёрлайди. Қуйида фотосуратлар орқали ушбу мусобақани ёдга оламиз.


Инилеев Осиё ўйинларига учта ёши катта футболчи сифатида Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Асрор Алиқуловни танлайди. Таркибдаги қолган барча футболчилар Олий лигада аллақачон мухлислар оғзига тушганди. 


Мазкур терма жамоадаги футболчилар Инилеев даврида миллий жамоанинг ҳам ўзаги бўлиб хизмат қилди. 


Илҳом Суюновнинг тезкор рейдлари ва кучли зарабаларини мухлислар ҳамон завқ билан ёдга олишади. Афсуски, шундай футболчи бутсаларини эрта михга илишга мажбур бўлди. 2014 йил Тошкентнинг "Локомотив" жамоасидан кетганидан сўнг бошқа яшил майдонга қайтмади. Айни вақтда "Пахтакор" клуби тизимида фаолият олиб бормоқда. 


Сашадан доимгидек ноодатий голни нишонлаш. Бу лаҳзалар учун ҳаттоки борингни бергинг келади. 


Бугунги кунда "Чиғатой" футбол мактабида мураббийлик қилаётган Ильдар Магдеев узоқ йиллар "Пахтакор"нинг асосий футболчиси бўлиб келди. Аслида у Бухоро футболи тарбияланувчиси саналади. "Оқ-тепа" жамоасидаги фаолиятидан сўнг 2015 йилда бутсаларини михга илди. 


Гейнрих ҳозиргина қайси терма жамоа посбонини ранжитди?


Нестеровдан яна бир ажойиб сейв. Унинг ортида барчага яхши таниш бўлган Ислом Иномов. Иномовнинг ўйинларини ҳам  соғинганлар орамизда топилади деб ўйлаймиз. Ушбу футболчи фаолиятининг сўнги дамларида "Сурхон", "Андижон" жамоаларида тўп тепди. Ҳозирда "Бунёдкор" клубида спорт директори сифатида иш бошлади. 


Майдонда қора ишни бажарадиган Азиз Ҳайдаров амирлик футболчига қарши. 


19 ёшли Камолиддин Мурзоев ўзининг илк катта турнирида рақибига қарши

Абдулазиз Искандаров тайёрлади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика