UZ

Сўнгги янгиликлар

10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи обкелмоқчи  1 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  5 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  16 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  9 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  0 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  12 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  4 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  5 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  1 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  37

Александр Ежов: "Қўл остимдаги йигитлар бундан ҳам кўпроғини амалга ошира олади" Янгиликлар

Александр Ежов: "Қўл остимдаги йигитлар бундан ҳам кўпроғини амалга ошира олади"

Теглар :  ХоразмЗомин
Про лиганинг сўнгги ҳал қилувчи турида "Хоразм" ўз майдонида "Зомин"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг мезбонлар бош мураббийи Александр Ежов фикрларини билдириб ўтди.

"Оғир ўйин бўлди. Босим бор эди. Ҳозир ҳиссиётда нима дейишга ҳам ҳайронман. Ғалаба билан йигитларни табриклайман. Улар билан фахрланаман. Ҳар бир ўйинда борини бериб ўйнашди. 

Ҳозир қўл остимдаги йигитлар янада яхшироқ ўйнай олишади, кўпроғига қодирлар. Ўйиндан қониқиш ҳоси қилдим. Камчилигимиз вазиятларни голга айлантира олмаётганимизда. Кейинги мавсумга муносиб тайёргарлик кўрамиз. Умид қиламанки ҳаммаси яхши бўлади. Менимча йигитлар 60 фоиз кучини кўрсатди, улар бундан ҳам кўпроғини бажара олади. 

Олдиндаги режаларим ҳақида бирор нарса дея олмайман. Вақт кўрсатади.

Биз ҳар бир учрашувга жиддий қараймиз ва рақибни ўрганиб чиқамиз. "Зомин"ни дуранг ҳам қониқтиришини ва ҳимоядан ҳаракат қилишини  билардик. Футболчиларимга вазиятларда эътиборлироқ бўлишни айтдим. Чунки рақиб қарши ҳужумда гол уриб кетиши мумкин эди. Бизнинг ўйинга ўз режамиз бор. Тимур Исмаиловда вазиятлар бўлди, Темур Бекчановда ҳам қулай имконият юзага келди. 

Майдонда доим 12 ўйинчиларимиз яъни мухлисларимизнинг далдасини ҳис қилиб тўп тепамиз. Бугун ҳам ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан кўплаб ишқибозлар ташриф буюришди. Уларга катта раҳмат айтаман",- дейди Ежов.



Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика