UZ

Алаба АПЛга кўчиб ўтиши мумкин Янгиликлар

Алаба АПЛга кўчиб ўтиши мумкин

Давиднинг “Бавария”даги фаолияти якунига етмоқда.

Қайд этилишича, Давид Алабанинг агенти Пини Захави мижозини “Челси”га ўтишини ташкиллаштирмоқда. Ҳимоячининг “Бавария” билан шартномаси 2021 йил ёзида якунига етади ва у эркин агентга айланади. Захави эса ҳозирдан “Челси” билан шартнома борасида келишувга эришишни режалаштираётгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алабанинг қишки трансферлар ойнаси вақтидаёқ “Бавария”ни тарк этиши мумкинлиги айтилганди.

Давид 2008 йилдан бери Мюнхен клуби шарафини ҳимоя қилиб келади. У жорий мавсум клуб сафида 12 та ўйинда қатнашиб, 1 та гол урди ва 1 та голли пас берди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика