"Ал Вакра" – "Навбаҳор" учрашуви Намангандаги "Марказий" стадионида намойиш қилинади
22 авг 2023 11:55
Янгиликлар
"Ал Вакра" – "Навбаҳор" учрашуви Намангандаги "Марказий" стадионида намойиш қилинади
Хабарингиз бор, бугун "Навбаҳор" ОЧЛ саралашида Қатарнинг "Ал Вакра" клуби билан баҳс олиб боради.
"Қатарда бўлиб ўтадиган ўйинга қизиқиш жуда юқори. Наманганлик мухлислар талаб ва истакларига биноан вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ташаббуси билан "Навбаҳор" стадионига катта монитор ўрнатилиб, жамоамиз ўйини жонли эфирда намойиш этилади.
Фан-клуб ҳам стадионда ажойиб атмосфера яратишга астойдил бел боғлаган. Сиз ҳам ташриф буюринг ва жамоамизни масофадан қўллаб-қувватланг!", – дейилади "Navbahor news" хабарида.
Эслатиб ўтамиз, 20:30 да бошланадиган учрашув "Championat.asia" телеграм каналида ҳам тўғридан тўғри эфирда кўрсатилиши кўзда тутилган. Биздан узоқлашманг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар