UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23Моуринью нима учун ўзини дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири деб билишини тушунтирди  0 08:54"Ньюкасл" Исак бўйича расмий баёнот берди  1 08:25Муҳаммад Салоҳ тарихий натижа қайд этди  1 07:56ЦСКА тасдиқлади  5 07:27Суперлига. Бугун 20-турга старт берилади  3 02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  50 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  4 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   1 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  1 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2

"Ал Таавон": Катта совринларсиз жамоа Янгиликлар

"Ал Таавон": Катта совринларсиз жамоа

Чемпионлар лигасининг 2017 йилги мавсуми стартга чиқмоқда. Албатта, саралаш беллашувлари январь ойидаёқ бошлаб юборилганди, аммо гуруҳ босқичи биз учун мусобақа расман бошланганини билдиради.

Минтақамизда энди гуруҳ ўйинлари душанба ва сешанба кунлари бўлиб ўтади.

Локомотивнинг 1-турдаги рақиби Саудия Арабистонининг "Ал Таавон" клуби ҳозирча ўз мамлакатида бирор ютуққа эриша олмаган. Ўтган йили жамоа мавсумни 4-поғонада тугатганди. 1956 йил ташкил этилган жамоа дастлаб Шабаб номи билан юритилган. 2010 йилдан бери Саудия Арабистони пролигасида ўйнаб келмоқда. Жамоа Бурайда шаҳрида ўйинларини ўтказади. Чемпионат доирасидаги беллашувларга ўртача 5718 нафар ишқибоз ташриф буюради. Стадион эса 23600 нафар ишқибозни сиғдиради. Саудиянинг ушбу ҳудудидан биринчи бўлиб, Таавон Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.


АЛ ТААВОН ФУТБОЛ КЛУБИ
Лақаби:
Шукри Қосим
Ташкил топган вақти: 1956 йил
Стадиони: Қирол Абдуллоҳ Спортс сити, 23600 мухлисга мўлжалланган
Раҳбари: Муҳаммад Қосим
Бош мураббийи: Константин Гилкэ (Руминия).

Жамоани руминиялик мутахассис Константин Гилкэ бошқариб келмоқда. Гилкэ фаолиятининг асосий қисмини Стяуа ва Испания клубларида ўтказгани билан машҳур. Эспаньол таркибида Испания Кубоги соҳибига айланган. Мураббийлик ишини Руминия ва Испания жамоаларида ўтказган. 2016 йилдан Таавонга бошчилик қилиб келяпти. Аввалги мавсумда Каталониянинг Эспаньол клубини бошқариб, Ла Лига учрашувларида жамоани етакчи клубларга қарши майдонга олиб тушган. Унинг тактик тарафдан жамоани турли услубларга тайёрлай олиши айтиб ўтилган. Бироқ Таавон ва Европа клубларидаги футболчилар ўртасида катта фарқ бор. Шу сабабли Гилкэ бурайдаликларни шундай услубда ўйната олишига ишониш қийин.


Константин ГИЛКЭ
Туғилган санаси:
08.03.1972
Туғилган жойи: Бухарест, Руминия
Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1988/1989 Прогресул, 1989/1991 Аргеш, 1991/1996 Стяуа, 1996/1997 Мальорка, 1997/2001 Эспаньол, 2001/2003 Вильрреал, 2003 Сарагоса, 2003/2006 Алмерия.
Руминия терма жамоасида 68 учрашувда 4 гол урган.
Бошқарган жамоалари: 2009/2010 Альмерия Б, 2013/2014 Руминия U17 терма жамоаси, 2014/2015 Стяуа, 2015/2016 Эспаньол, 2016 йилдан Ал Таавонда.
Эришган ютуқлари: Руминия чемпиони (1992/93, 1993/94, 1994/95, 1995/96, 2014-15), Руминия Кубоги соҳиби (1991/92, 1995/96, 2014-15), Руминия Суперкубоги (1994, 1995), Руминия Лига Кубоги соҳиби (2015), Испания Қирол Кубоги ғолиби (1999-2000).

Жорий мавсум жамоа сафида энг кўп гол урган Мунир Ҳамдауи январда эркин агент сифатида клубни тарк этди. Ҳозир португалиялик Рикардо Машадо, руминиялик Лучан Синмэртян, суриялик Жеҳад Ҳуссайн ва франциялик Алассан НДиайе легионер сифатида ОЧЛга рўйхатдан ўтказилган. Улар тажрибали, лекин юлдуз бўлмаган футболчилар тоифасига мансуб.

Таавон асосан қуйидаги футболчиларни асосий таркибда майдонга тушириб келган:

Султон Ғамди; Наиф Муса, Талил Абси, Рикардо Машадо, Маҳмуд Муааз; Абдулраҳмон Барака, Саид Досари, Лучан Синмэртян, Жеҳад Ҳуссайн, Аҳмад Заин, Муҳаммад Сайари.

Етакчилар сифатида кўпроқ ярим ҳимоячиларни таъкидлаб ўтиш мумкин. Ҳуссайн ва Заин кўпроқ гол урилишида фаоллик кўрсатишади.

Тўпурарлари:
Мунир Ҳамдауи 5
Аҳмад Заин 3
Рикардо Машадо 3
Саид Досари 3
Голли узатмалар:
Жеҳад Ҳуссайн 4
Аҳмад Заин 2


Дарвозабонлар
1. Ёзид Сайёҳ
21. Муатаз Багави
22. Фаҳад Шаммари
23. Султон Ғамди
32. Фаиз Субайи

Ҳимоячилар
3. Абдулла Кано
4. Рикардо Машадо (Португалия)
5. Талил Абси
13. Иброҳим Зубайди
17. Маҳмуд Муааз
28. Абдуллоҳ Шаммари

Ярим ҳимоячилар
6. Абдулраҳмон Барака
10. Жиҳад Ҳуссайн (Сурия)
14. Муҳаммад Абусабаан
16. Наиф Муса
18. Мадаллоҳ Алолаян
27. Саид Досари
29. Лучан Синмэртян (Руминия)
37. Абдулазиз Шарид
49. Аҳмад Заин
80. Абдулмажид Алсуват

Ҳужумчилар
7. Муса Шаммари
11. Иброҳим Отайф
19. Алассан НДиайе (Франция)
70. Муҳаммад Сайари


Беҳзод Назаров тайёрлади

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика