"Ал Насср" Зиданга 2 йил учун 150 млн евро таклиф қилди. Франциялик мураббий таклифни рад қилди, чунки...

Narzulla Saydullayev
26 май 2023, 09:21
Зинедин Зидан Саудия Арабистонида ишлаш таклифни рад қилди.

Foot Mercato нашри хабарига кўра, "Ал-Наср" "Реал" собиқ устозига икки мавсум учун 150 миллион евро таклиф қилди. Аммо француз бу таклифни рад қилди. Зидан Европа топ-5 клубларидан бирида ишламоқчи.

Зидан 2021 йил "Реал"дан кетганидан буён ишсиз.

Айни пайтда "Ал-Наср" Саудия Арабистони лигасида 28та ўйиндан 63 очко тўплаб, 2-ўринда бормоқда. Ар Риёд шаҳри клубида Динко Еличич бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида ишламоқда.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: footmercato.net