"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти
12 фев 13:58
Янгиликлар
"Ал Насср": Саудия Арабистони лигасини Хитой чемпионати тақдири кутмаяпти
"Ал Насср" тижорат директори Жорди Дюранте Саудия Арабистони лигаси узоқ муддатли лойиҳа экани ва уни Хитой чемпионати тақдири кутмаётганини айтди.
"Юлдуз футболчилар Хитой чемпионатидагидек Саудия Арабистони лигасидан ҳам кетиши мумкинми? Бу умуман бошқа ҳолат. Саудия Арабистонининг футболга бўлган иштиёқи жуда кучли: шунингдек Саудия Арабистонида 2034 йилги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, шундай экан, бу узоқ муддатли лойиҳа", — деди Дюранте.
ФИФА 2024 йилнинг 11 декабрида ЖЧ-2034 Саудия Арабистонининг бешта шаҳридаги 15та стадионда ўтишини эълон қилганди: Ар Риёд, Жидда, Абха, Ал Хубар ва Неом (мамлакат шимоли-ғарбидаги ҳали ҳали қурилмаган шаҳар.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар