"Ал Насср" Роналду билан шартномани узайтириш арафасида
17 апр 00:30
Янгиликлар
"Ал Насср" Роналду билан шартномани узайтириш арафасида
Клуб Кайседога қизиқиш билдирмоқда, бироқ "Челси" ярим ҳимоячини сотишни истамаяпти.
"Ал Насср" клуби Криштиану Роналду билан шартномани узайтириш арафасида. Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, Ар Риёд клуби португалиялик ҳужумчига молиявий шартларни ўзгартирмаган ҳолда "1+1" схемаси бўйича келишув таклиф қилишга тайёр - шартномани узайтириш бўйича музокаралар ижобий натижа бермоқда. Роналду билан амалдаги шартнома эса июнь ойида тугайди.
Шунингдек, "Ал Насср"нинг Мойсес Кайседога қизиқиши ҳақида ҳам хабар берилганди. Бироқ "Челси" 23 ёшли ярим ҳимоячини сотиш ниятида эмас - таъкидланишича, ҳозирда лондонликлар эквадорлик футболчини унга тўланган 115 миллион фунт стерлингдан анча юқори баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар