"Ал Насср" Коман учун "Бавария"га 30 миллион евро таклиф қилишга тайёр
09 авг 20:30
Янгиликлар
"Ал Насср" Коман учун "Бавария"га 30 миллион евро таклиф қилишга тайёр
"Ал Насср" "Бавария" ҳужумчиси Кингсли Команнинг трансферини расмийлаштирмоқчи, дея хабар бермоқда журналист Флориан Плеттенберг.
Унинг маълумотига кўра, Саудия Арабистони клуби 29 ёшли француз учун 30 миллион евро тўлашга тайёр. Футболчининг ўзига йилига 20-25 миллион евро маошли шартнома таклиф қилишлари мумкин.
Команнинг "Бавария" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзида якунига этади. У мюнхенликлар сафида 339 та ўйинда майдонга тушиб, 72 та гол урган ва 71 та голли узатмани амалга оширган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар