UZ

Сўнгги янгиликлар

20:37U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 (матнли трансляция)  4 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  6 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 18:35Қозоғистон — Бельгия. Таркиблар маълум  9 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  3 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   18 14:44Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 Вьетнамни мағлуб этди  9 14:24ПСЖ Винисиус учун лойиҳа тайёрламоқда. Парижликлар бразилияликни текинга қўлга киритишмоқчи  5 13:22Гарсия "Реал"дан кетадими?  2 12:04"Манчестер Юнайтед" Онана бўйича қарор қабул қилди  1 11:24АПЛ клублари "Бавария" кўзлаган ўйинчини илиб кетмоқчи  0

"Ал Насср" энди Бенземага кўз тикди Янгиликлар

"Ал Насср" энди Бенземага кўз тикди

Саудия Арабистони клуби таркибини кучайтириш ишларини тўхтатмаяпти.

Манбанинг хабарига кўра, Криштиану Роналду ортидан унинг собиқ жамоадоши Карим Бензема Саудия Арабистонига таклиф этилди.

Осиё вакилининг жиддий қизиқишига қарамай, франциялик форвард Испанияни тарк этиш ниятида эмас ва таклифни рад этиши кутилмоқда.

Аллақачон португалиялик юлдуз билан катта битим тузган "Ал Насср" трансферлар бозорида кўпроқ марраларни кўзламоқда. Клуб аввалроқ ПСЖ ҳимоячиси Серхио Рамос, "Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс ва Бенземанинг Мадрид клубидаги жамоадоши Лука Модричга оғиз солган эди.

Бироқ Бенземани қўлга киритишга бўлган ҳар қандай уриниш бефойда кўринади. 2022 йилда "Олтин тўп" соврини соҳибига айланган ҳужумчи 2009 йилда "қироллик клуби" аъозосига айланганидан буён амалдаги Испания Ла Лигаси ва Европа Чемпионлар Лигаси ғолибига жуда боғланиб қолган. У футболчилик фаолиятини пойтахт клубида якунламоқчи.

35 ёшли футболчи "Реал" билан шартномасини яна бир йилга узайтириб, 2024 йилнинг ёзига қадар жамоада қоладиган бўлди. Томонлар шартнома шартлари борасида келишиб бўлишган. Яқин кунларда янги битим расман имзоланади.

Карим Бензема жорий мавсум "Реал" учун 15 та ўйинда майдонга тушди ва 10 та гол уриб, 1 та ассист қайд этди. Форвард жароҳати туфайли Қатарда бўлиб ўтган мундиални ўтказиб юборди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика