UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40"Андижон" ва "Сурхон" собиқ устозлари "Шўртан" бош мураббийлигига номзод  0 19:05Ретро футбол. "Нефтчи" - "Саут Чайна" 5:4. Анвар Бердиевнинг покери ва Фарғонадаги ўша қадрдон стадионни ёдга оламиз  15 18:49Давиде Фраттези: "Бу нима эди? Шунчалик баланд овозда бақирганимдан бошим айланиб кетди"  5 18:00Марказий Осиё. "Истиқлол" ва "Аркадағ" пешқадамликка қайтди  0 17:36Ўзбекистон Кубоги 1/8 финалига қачон қуръа ташланади?  1 17:31"Шўртан"га вақтинчалик мураббий тайинланди  4 17:24Расман: Ҳакамлар академияси ўз фаолиятини бошлади  4 16:49Сардор Абдураимов: "Биз учун Суперлигадаги ҳар бир ўйин дарс бўляпти"  0 15:50"Барселона" футболчиси Ачербига тупиргани учун 4та ўйингача четлатилиши мумкин  18 15:04Венгер Кубарсининг Лаутарога қарши "подкати" ҳақида: "Мен бундай пенальтиларга ва секинлаштирилган кадрлардан фойдаланишга мутлақо қаршиман"  18 14:31Эшитдик-да! Осиё чемпиони бўлган мураббий 2 та Суперлига клуби таклифини рад этди  23 14:23"Машъал" "Қизилқум"ни Ғузорда қабул қилади  2 14:11Собиқ ҳакам Фернандес Ачербининг голи ҳақида: "Қоида бузилмаган. Мартин ўз хатосида ҳакамни айблади"  19 13:08Инфантино Трампга Россия ва халқаро турнирлар ҳақида: "Умид қиламизки, тинчлик ўрнатилади ва улар яна қабул қилинади". АҚШ президенти русларнинг четлатилишидан "бехабар" эди   3 12:40Илёс Зейтуллаев Россия терма жамоасида ўйнаш таклифига нега рад жавоби берганини гапириб берди  11

“Ал Жайиш”да ғалаба, Ромариньода хет-трик, Рашидов захирадан майдонга тушди Янгиликлар

“Ал Жайиш”да ғалаба, Ромариньода хет-трик, Рашидов захирадан майдонга тушди

Қатар Юлдузлар лигасида 5-тур учрашувлари старт олди.

Терма жамоамиз ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов тўп тепаётган “Ал Жайиш” клуби ўз майдонида “Умм Салал”ни қабул қилди. Бу клуб Санжар Турсуновнинг собиқ жамоаси ҳисобланади.

Учрашувда катта ташаббусга эга бўлган “Ал Жайиш” 4:2 ҳисобида зафар қучди. Чемпионат тўпурари Ромариньо ўйинда хет-трикка эришди. Яна бир гол Сейду Кейта ҳисобига ёзилди.

Ҳамюртимиз Сардор Рашидов эса 62-дақиқада захирадан Али Санад ўрнига майдонга туширилди. Сабри Лямуши шогирдлари 86-дақиқага қадар 4:0 ҳисобида олдинда бораётганди.

Лекин 86-дақиқада Исмоил Маҳмуд пеналтидан, 89-дақиқада Алеф ўйиндан гол киритиб, ҳисобни бироз қисқартиришга муваффақ бўлишди. Турнир жадвалида “Лаҳвия” ва “Ал Жайиш” клублари 13тадан очко жамғариб, пешқадамлик қилишяпти.


Қатар Юлдузлар лигаси. Мусобақа жадвали

"Ал Жайиш" - "Умм Салал" 4:2
Голлар:
Ромариньо 3та, Сейду Кейта - Исмоил Маҳмуд 86 пенальти, Алеф 89
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика