UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31“Сурхон“ дарвозабони иккинчи даврани Суперлиганинг ТОП клубида бошлаши мумкин  0 08:03Клублар ўртасидаги ЖЧни тарк этган Месси нималар деди?  4 07:35Суперлига. Бугун 14-тур якунланади  3 05:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария“ чорак финалда. Бизни чорак финалда даҳшат учрашув кутмоқда  3 01:23Суҳроб Иззатов: "Бир метрдан очиқ дарвозага ҳам тўп кирмаяпти"  1 00:54Зоир Жўрабоев: "Суперлигада учта гол урганман ва уларнинг барчаси "Бунёдкор" дарвозасидан ўрин олган"  0 00:39Луис Качорри: "Бугун "Бунёдкор" билан ўз майдонимиздаги сўнгги ўйиним бўлиши мумкин"  1 00:17Одил Ҳамробеков биринчи даврада унга энг кўп қийинчилик туғдирган футболчи кимлигини айтди  1 00:09Клублар ўртасидаги ЖЧ-2025. "Фламенго" - "Бавария" баҳсининг асосий таркиблари маълум қилинди  4 23:48Элдор Мойлиев: "Яккакурашларда ютқазсангиз, ҳеч қанақа тактика ёрдам бермайди"  0 23:33Михаил Еремчук: "Ғалаба учун аввало футболчиларга раҳмат"  2 23:30Суперлига. "Бухоро" ва "Бунёдкор"дан камбэк  3 23:14Иван Бошкович: "Ҳеч кимнинг бошини ёрмоқчи эмасман. Биз бундай ҳолатларга тайёр бўлиб боряпмиз"  5 22:56Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Интер Майами"га имконият қолдирмади  180 22:45Илёс Зейтуллаев: "Бундай ажойиб ҳиссиётларни фақатгина футбол бера олади. Носир Абдусаломовни ўтган йилдан бери кузатиб келаман"  2

"Ал Иттиҳод" атиги иккита ўйиндан сўнг мураббийни бўшатди Янгиликлар

"Ал Иттиҳод" атиги иккита ўйиндан сўнг мураббийни бўшатди

Саудия Арабистонининг энг номдор клубларидан бири бош мураббийни ишдан бўшатди.

Гап Жидда шаҳрининг "Ал Иттиҳод" клуби ҳақида бормоқда. Май ойида бу жамоага янги бош мураббий этиб Рамон Диас тайинланганди. Аммо Саудия чемпионатининг дастлабки икки туридан сўнг аргентиналик мутахассисга чиқиш эшиклари кўрсатилди. Бунга сабаб "Ал Иттиҳод" ҳар иккала беллашувда мағлубиятга учради.

"Йўлбарслар" дастлаб сафарда "Ал Шабаб"га 0:1, кейин эса ўз уйларида "Ал Қодисия"га 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Айниқса уйдаги йирик мағлубият клуб раҳбарининг жаҳлини чиқариб юборди ва ўйин тугагач мураббийни ишдан олди. Клуб президенти Наваф Ал Муқайрин бу борада шундай деди: "Кетма-кет иккита мағлубият учун мухлисларимиздан узр сўрайман. Бош мураббий ҳақида якуний тўхтамга келиш осон бўлмади. Чунки мураббий билан билан гаплашганимизда ҳаммаси яхши бўлишини айтганди".

Маълумот учун, "Ал Иттиҳод" Саудия Арабистонининг 8 карра чемпиони ҳисобланади. Қизиғи шундаки, Рамон Диас шу йилнинг февраль ойида "Ал Ҳилол" клуби бош мураббийлигидан кетганди, энди бўлса "Ал Иттиҳод"дан ҳам ҳайдалди. Айни пайтда "Ал Иттиҳод" турнир жадвалида энг охирги ўринда бормоқда.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика