UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи бўладими?  5 16:29Суарес: "Мен доим танқид билан курашганман"  0 16:00Суперлига. "Сурхон" - ОКМК 0:0 (матнли трансляция)  3 15:53"Бунёдкор"нинг ОЧЛдаги энг йирик ғалабасини ёдга оламиз   3 15:44Англиялик ҳужумчи Конго ДР терма жамоасида ўйнашга тайёр  0 15:17Путин: "Футбол мухлислари доимий равишда ҳакамлик сифатига эътибор беради"  3 14:41Дмитрий Ан қирғиз жамоасини бошқаради  8 14:18"Атлетико" футболчиси ЖЧни ўйлаб жамоадан кетмоқчи  3 13:51"Манчестер Сити"нинг ўтмишдаги рекорд трансфери тўртинчи марта ҳибсга олинди  2 13:22"Интер" Милан дербиси олдидан икки футболчисини йўқотди  0 12:50ЖЧ олдидан: "Челси" футболчиси ўзига жамоа қидирмоқда  2 12:22"Барселона" сардори қишда жамоани тарк этиши мумкин  3 11:56"Реал"нинг аргентиналик футболчиси Мастантуоно Ламин Ямаль ҳақида тўхталди  0 11:33"Реал" асосий ўйинчиларидан бири яна жароҳат олди  2 10:58"Арсенал" ўз етакчиси билан янги шартнома имзолашга яқин  0

"Ал Иттифоқ" Ҳендерсонни қўйиб юбормоқчи эмас Янгиликлар

"Ал Иттифоқ" Ҳендерсонни қўйиб юбормоқчи эмас

Англиялик футболчи жамоада атиги ярим мавсум ўтказди.

"Ал Иттифоқ" январда ярим ҳимоячи Жордан Ҳендерсонни қўйиб юбориш ниятида эмас. Бу ҳақда "TalkSPORT" хабар бермоқда.

Миш-мишларга кўра, англиялик футболчи жамоани тарк этмоқчи. Унга янги мамлакатга мослашиш қийин бўлмоқда, бундан ташқари, Саудия Арабистони иқлими ва маҳаллий чемпионат савияси ҳам ёқмаяпти.

Охирги хабарларга кўра, Ҳендерсон АПЛга қайтмоқчи. Бироқ "Ал Иттифоқ" уни осонликча қўйиб юбориш истагида эмас. Яқин орада футболчи бош мураббий Стивен Жеррард ва спорт директори Марк Аллен билан музокара олиб бориши кутилмоқда.

Англиялик футболчи ўтган ёзда 14 миллион евро эвазига "Ливерпул"дан "Ал Иттифоқ"қа ўтган эди. 33 ёшли хавбек жорий мавсум барча турнирларда 19 та ўйин ўтказиб, 5 та голли узатмани амалга оширди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика