"Ал Ҳилол"нинг ёздаги илк хариди бразилиялик футболчи бўлади
21 мар 2024 21:31
Янгиликлар
"Ал Ҳилол"нинг ёздаги илк хариди бразилиялик футболчи бўлади
Саудия Арабистони клуби ушбу трансфер учун қанча маблағ ажратгани маълум қилинди.
Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клуби раҳбарияти мураббий Жоржи Жезуш талабига биноан ёзги трансферлар ойнасидаги дастлабки харидлар учун 15 миллион евро ажратган.
Қайд этилишича, Жезуш клуб раҳбариятидан бразилиялик Жерсон Сантос билан шартнома тузишни сўраган.
Араблар ярим ҳимоячи учун Бразилиянинг "Фламенго" клубига 15 миллион евро тўлашга тайёр.
Бироқ "Фламенго" мураббийлари 26 ёшли ўйинчига ишонч билдирган, шу сабабли, уни сотиб олишда муаммолар юзага келиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар