

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Ал Ҳилол"нинг Марко Верратти трансфери бўйича ПСЖ билан музокаралари илғор босқичда. Араб клуби италиялик ярим ҳимоячига юқори маош билан 3 йиллик шартнома таклиф қилмоқда. ПСЖ 30 ёшли футболчини 70 млн еврога сотишга тайёр.
Марко Верратти Париж клубида 11 йил ўйнади. Бу вақт ичида у 416 та ўйин ўтказиб, 11 та гол урди, 61 та голли узатмани амалга оширди ва 9 карра Франция чемпиони бўлди.
Эслатиб ўтамиз, "Ал Ҳилол" Килиан Мбаппени ҳам ўз сафига қўшиб олмоқчи.



