UZ

Сўнгги янгиликлар

02:46Антони "Бетис"ни Конференциялар лигаси финалига олиб чиқди, "Челси" ҳам финалда!  3 01:55Европа лигасида инглизча финал!  5 01:50Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" жавоб ўйинида ҳам "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди ва финалга йўл олди  25 00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  3 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  3 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  9 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5

"Ал Ҳилол" билан ўйинга чипта ютиб олишни хоҳлайсизми? Янгиликлар

"Ал Ҳилол" билан ўйинга чипта ютиб олишни хоҳлайсизми?

Тошкент, 11 апрель - "Локомотив" Осиё чемпионлар лигаси навбатдаги тур учрашувини яна ўз майдонида ўтказади.
21 апрель куни Саудия Арабистонининг энг кучли клубларидан бири "Ал Ҳилол" Тошкентда меҳмон бўлади. Аминмизки, ҳозирданоқ "Локомотив" - "Ал Ҳилол" баҳсига қизиқиш юқори. Айниқса, "темирйўлчилар" ўз майдонида "Ал Садд"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этганидан сўнг жамоамизда кейинги босқичга чиқиш учун яна имконият юзага келди.

Шу ўринда жамоамизга бефарқ бўлмаган мухлислар учун кичик бир конкурс ташкил қилмоқчимиз. Хабарингиз бор, 13 апрель куни "Локомотив" ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилади. Мана шу ўйин сабаб сизда "Ал Ҳилол" билан бўладиган учрашувга иккита чипта ютиб олиш имконияти бор. Қандай қилиб дейсизми? Марҳамат, "Локомотив"нинг "Бунёдкор"га қарши майдонга тушадиган асосий таркиби (11талик)ни тўғри топинг ва ОЧЛ ўйинига 2та чипта ютиб олинг.

Хўш, сизнингча, Вадим Абрамов "Бунёдкор"га қарши қандай таркибни майдонга туширади? Бир таваккал қилиб ўз вариантингизни электрон почтамизга жўнатинг, балки тўғри чиқиб қолар. Шунда сиз "Ал Ҳилол" билан ўйинга иккита чипта ютиб олиш имкониятига эга бўласиз.

Эслатма: Вариантлар 13 апрель, соат 12:00гача қабул қилинади.
Электрон почтамиз: lokomotiv.fans@mail.ru
Изоҳ: Фақат кўрсатилган электрон почтага келган вариантларгина инобатга олинади
Қоида: Агар икки ва ундан ортиқ кишининг варианти бир хил тўғри чиқиб қолса, электрон почтага ким биринчи бўлиб хат жўнатган бўлса, ўша чипта соҳибига айланади.
Имконият: Ҳар бир киши юборадиган вариант биттадан ортиқ бўлмаслиги керак
Шундай экан, бугунданоқ ўз вариантингизни юборишни бошлайверинг.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика