UZ

Сўнгги янгиликлар

00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  2 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  1 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  6 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  9 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4

"Ал Ҳидд" бош мураббийи: "Кеча ҳазиллашган эдим" Янгиликлар

"Ал Ҳидд" бош мураббийи: "Кеча ҳазиллашган эдим"

Теглар :  НасафАл Ҳидд
"Насаф" - "Ал Ҳидд" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар устози иштирок этди.

"Насаф"ни ғалаба билан ва кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Бугун рақиб жуда яхши ўйнади. Ўйин бошида хатоларга йўл қўйдик. Танаффусдан кейин ўзгаришга ҳаракат қилдик. Аммо рақиб яна голлар урди. Биз яхши ўйнай олмадик.

- Ўйинда нима бўлишини олдиндан билмаймиз. Бугун "Насаф" жуда яхши ўйнади.

- Кеча сиз "Насаф" ва "Ал Ҳидд" деярли бир хил савиядаги жамоалар дегандингиз. Ҳисоб 4:0, "Насаф"да яна бир нечта вазиятлар бўлди. Ҳалиям фикрингизда қоласизми?

- (кулади) Албатта кечаги гапларим қайсидир маънода ҳазил гап эди. Бу футболчиларимнинг руҳини кўтариш учун айтилган гаплар эди. "Насаф" бугун бизга умуман имкон қолдирмади. Агар рақиб хато қилганида балки биз бундан фойдаланган бўлардик.

- "Насаф"ни қай даражада ўрганган эдингиз ва қайси жиҳатлар сизга панд берди?

- Биз рақибнинг 5та ўйинини кузатгандик. Асосий эътиборни қанот ярим ҳимоячиларига қаратган эдик. Бугун рақиб бизни стандарт вазиятлар эвазига мағлуб этди.

- "Ал Ҳидд" ўтган мавсум Баҳрайн чемпиони бўлган, бу мавсум эса негадир натижа ижобий бўлмаяпти. Бунга нима сабаб?

- Мен жамоага келганимга 3 ҳафта бўлганини кеча айтгандим. Таркибимизни бир қатор етакчилар тарк этишди. Бу йилги мақсадимиз чемпионлик эмас янги жамоа қуриш.

- Ўтган йилги 17та гол урган тўпурар Румайҳия ҳозир жамоадами?

- У "Риффа" жамоасига ўтиб кетди.

- Жамоаингиз 0:4 ҳисобида ютқазди, лекин сиз негадир хурсандсиз...

- Бу футбол. "Реал" ҳам, Бразилия ҳам мағлуб бўлади. Бугун ютасан, эртага мағлуб бўласан.Бу нормал ҳолат. Камчиликлар учун ишласангиз эртага албатта ғалаба қозонасиз. Бу мени фалсафам.


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика