

Златко Далич шогирдлари "Ал Айн" футбол клубида ишлаётган ишчи-ходимлар билан куч синаб кўришди. Бу ўйинда футболчилар жамоаси 8:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ишчилар мазкур баҳсда "Интер" либосида ҳаракат қилишди.
Ўйинда Кайо ва Дуглас иккитадан тўп киритишган бўлса, Асприлла, Салим Ал Хатири, Аҳмад Муса ва Фавзи Файез биттадан гол уришди.
Эслатиб ўтамиз, "Локомотив" - "Ал Айн" учрашуви 13 сентябрь куни "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.





