

Унда БААнинг "Ал Айн" клуби ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" жамоасини қабул қилди. Ўртача темпда ўтган ўйинда ҳисоб очилмади.
66-дақиқада мезбонлар футболчиси Моҳанад Салим Ғози иккинчи сариқ карточка эвазига майдондан четлатилди. Жавоб учрашуви 11 сентябрь куни Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади.
ОЧЛ-2017. Чорак финал. Илк учрашув
"Ал Айн" (БАА) - "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони) 0:0 (0:0)





