"Ал Аҳли" клубига янги мураббий тайинланди
08 фев 2019 11:05
Янгиликлар
"Ал Аҳли" клубига янги мураббий тайинланди
Саудия Арабистонининг энг номдор жамоаларидан бири "Ал Аҳли"да бош мураббий ўзгарди.
Эндиликда уругвайлик таниқли мутахассис Хорхе Фоссати ушбу жамоага устозлик қилади. У ҳамкасби Пауло Гуеденинг ўрнини эгаллади. 66 ёшли Фоссатининг охирги иш жойи Қатар терма жамоаси бўлиб, 2017 йилнинг июль ойида ишдан кетганди.
"Ал Аҳли" ички чемпионда 19та ўйиндан сўнг учинчи ўринда бормоқда, шу боис клуб раҳбарияти мураббийни ўзгартиришга қарор қилди. Кеча бу жамоа навбатдаги тур учрашувини сафарда "Ал Ҳазм"га қарши ўтказиб, 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинни янги мураббий ВИП трибунадан кузатиб борди ва навбатдаги тур учрашувида жамоани ўзи бошқаради.
Фикрлар