UZ

Сўнгги янгиликлар

01:51Расман: Оле-Гуннар Сульшер истеъфога чиқарилди  1 01:30Отабек Боймуродов: "Ҳар бир рақиб учун алоҳида тайёрланамиз"  1 01:08Конференциялар лигаси саралаши. "Фиорентина"дан суперкамбэк!  0 00:49Ўзбекистон U23 термаси Осиё Кубоги саралаши учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:26"Истанбул Башакшеҳир" миссияни уддалай олмади  51 00:13"Манчестер Юнайтед"нинг асосий футболчиси "Челси"га ўтмоқда!  4 23:56Аёллар ўртасидаги ОЧЛ саралаши. "Севинч" "Ал Насср"ни бурчакдан урилган гол эвазига мағлуб қилди  1 23:33Диёр Холматов: "Европага кетишим шу йиғиндан кейин ҳал бўлади"  7 23:17"Кристал Пэлас" ўз тарихида илк марта еврокубокларда ўйнайди  0 22:50Маҳмуд Маҳамаджонов: "Янги жамоага кўникиш осон бўлди. Энди бор эътибор термага қаратилади"  1 22:19ЕЧЛ. "Реал" Қозоғистонга келади, "Қайрат" Милан ва Лондонга боради: қуръанинг барча натижалари билан танишинг  28 21:54Одил Ҳамробеков: "Ҳозирги мураббийимиз Тимур Кападзе. Унинг қўл остида CAFA турнирига тайёргарлик кўряпмиз"  2 21:17Ўзбекистон термаси йиғинни бошлади ГАЛЕРЕЯ  4 20:45Пол Паркер: "Онана дарвозабон эмас"  3 20:12"Динамо" ҳақ бўлиб чиқди: "Ҳакам қарори нотўғри!"  22

Акмал Холиқов: «Ҳар бир жамоадошим рамзий терма жамоа таркибига киришга муносиб!» Янгиликлар

Акмал Холиқов: «Ҳар бир жамоадошим рамзий терма жамоа таркибига киришга муносиб!»

Миллий чемпионат тўртинчи тур якунлари бўйича “Қизилқум” жамоаси сардори ва ҳимоячиси Акмал Холиқов "championat.asia" талқинига кўра рамзий терма жамоа таркибидан жой олди.
Фурсатдан фойдаланиб, навоийликлар етакчиси фикри билан қизиқдик.

— Рости, Рамзий терма жамоа таркибидан ўрин олишимни кутмагандим, — дейди Акмал Холиқов. — Бундан жуда хурсандман. Аслида Фарғонада “Нефтчи”га қарши ўйинда барча жамоадошларим муносиб тўп суришди. Рамзий терма жамоа таркибига киришимда уларнинг баҳоли қудрат ҳиссалари бор, деб биламан. Сафардаги кетма-кет икки учрашувдан уйга қуруқ қайтсак, мухлисларимиз бизни кечиришмасди. Қолаверса, Фарғонадан ғалаба билан ҳам қайтишимиз ҳам мумкин эди. Аммо кўп вазиятларда жамоамизга омад кулиб боқмади. Энди олдинги турларда бой берилган очколар ўрнини кейинги учрашувларда тўлдиришга ва ўз мухлисларимизни албатта қувонтиришга ҳаракат қиламиз.

Эслатиб ўтамиз, бунгача дастлабки турда Юрий Лукин Рамзий терма жамоа бош мураббийлигига лойиқ кўрилган. Иккинчи турда ярим ҳимоячи Руслан Вагапов, учинчи турда эса дарвозабон Артём Макосин ана шундай эътирофга сазовор бўлишган эди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика