UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  0 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  14 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  0 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  1 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  21 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3

Акмал Турсунбоев: “Дарвозамиздан гол ўтказмасликка ҳаракат қиламиз” Янгиликлар

Акмал Турсунбоев: “Дарвозамиздан гол ўтказмасликка ҳаракат қиламиз”

Олимпия терма жамоамизда дарвозабонлар билан Шавкат Абдухўжаев ишламоқда.
 Мураббийлар штаби турнир олдидан ўтказилаётган йиғинга бира тўла “Пахтакор”нинг уч нафар иқтидорли посбонларини таклиф этган. Яқиндагина белидаги жарохат туфайли сафдан чиққан Элдор Суюновдан сўнг, асосий эътибор Асилбек Омонов, Акмал Турсунбоев ҳамда Абдумавлон Абдужалиловга қаратилмоқда.

- Акмал, Уммондаги бўлажак турнирга қай даражада тайёрсизлар? Умуман ўтказилган машғулотлар қандай кечмоқда?  
- Осиё чемпионатига тайёргарлик жараёни юқори савияда ўтказилмоқда. Биз Тошкентдаги йиғинларда кунига икки маҳалдан машғулот ўтказдик. Эрталаб тренажёр залида жисмоний тайёргарлик устида машқлар ўтказилган бўлса, тушликдан сўнг майдонда тўп билан ишладик.

- Осиё чемпионати олдидан ўз олдингларга қандай мақсад қўймоқдасизлар?
 - Уммонда кечадиган ўйинлар осон бўлмаслиги турган гап. У ерда оддий рақиблар бўлмайди. Лекин шунга қарамай биз имкон қадар ҳар бир баҳсни ижобий натижа билан якунлашга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун имкониятимиз юқори.

- Сиз каби олимпия терма жамоамиз йиғинига таклиф этилган посбонлар хусусида қандай фикрдасиз? Осиё чемпионатида терма жамоамиз дарвозасини қўриқлаш имкониятингизни неча фоизга баҳолайсиз?
- Чемпионатга таклиф этилган дарвозабонларнинг барчаси “Пахтакор” вакилларидир. Тўғрисини айтсам, Асилбек ва Абдумавлон билан ҳаётда дўстмиз. Қай биримиз бошланғич таркибдан жой олишимизнинг аҳамияти юқори эмас. Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиш йўлидаги асосий вазифамиз халқаро майдонда гол ўтказмасликдир. Шуни яхши тушуниб турибмиз.

- Мураббийимиз Шавкат ака Абдухўжаев ҳам биз билан жиддий суръатда ишламоқда. У кишини олдиндан биламан. Илгари ҳам бирга ишлаганмиз. Бой тажрибага эга. Насиб қилса юртимизга ёруғ юз билан қайтамиз.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика