

Аслида ўнг қанот ҳимоячиси бўлган Акмал Шораҳмедов ўтган икки ўйинда майдонга тушмаганди. "Обод" билан учрашувда эса ўнг қанотда Дилшод Аҳмадалиев, чап қанотда Шораҳмедов ҳаракат қилди. Чап қанотда ўйнаш қийин бўлмадими деб берган саволимизга тажрибали ҳимоячи шундай жавоб берди: "Ўнг қанотга ўтмаяпмиз, кучли рақобатчилар бор".



