“Чемпионатдаги ўз ўрнимизни сақлаб қолишимиз учун ушбу учрашув жуда ҳам муҳим эди. Қаршида “Насаф” жамоаси билан дуранг қайд этганмиз. Шунинг учун ҳам ушбу баҳс 6 очкога тенг бўлди. Биз сўнгги ўйинларимизни у қадар яхши ўтказмаётган эдик. Шу сабабдан “Насаф”ни мағлуб этиб руҳан ўзимизга келиб олишимиз керак эди. “Насаф” ҳам кучли жамоа, кейинги учрашувларда уларга омад тилайман.
Чемпионатимизда бироз муддат танаффус бўлганлиги сабабли ўйин ритмидан чиқиб кетгандик. Барча “Бунёдкор” майдони оғир эканлигини билади. Шу боисдан кўп футболчилар жароҳат олишмоқда. Кучли жамоаларга қарши майдонда ҳақиқий кураш бўлади. Энг асосийси натижа”, - дейди “Бунёдкор” жамоаси ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов.
Жаҳонгир Сотволдиев