UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  49 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  7 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  0 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  3 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  15 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  8 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1

Акмал Шораҳмедов: "Футболчи терма жамоага ёрдам беришга доим тайёр бўлиши лозим" Янгиликлар

Акмал Шораҳмедов: "Футболчи терма жамоага ёрдам беришга доим тайёр бўлиши лозим"

"Бунёдкор" ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов терма жамоага чақирилмаётганига ўз фикрини билдириб ўтди.


Сайтимиздаги "GOAL" лойиҳаси меҳмони бўлган Акмал Шораҳмедов терма жамоага нимага чақирилмаётгани ҳақидаги саволга қўйидагича жавоб қайтарди:

- "Ҳар битта мураббийнинг ўз ўйин услуби мавжуд. Натижага мураббий жавобгар. Шу боис кимни чақиришни мураббийнинг ўзи ҳал этади. Лекин футболчи ҳам доим тайёр бўлиши лозим. Исталган пайтда кимдир жароҳат олиб қолиши мумкин. Ўшанда футболчи тайёр бўлиши лозим.  Якунда терма жамоага ким яхшироқ спорт формада бўлса ўша жалб этилади. Масалан ҳозир “Бунёдкор”  тўртинчи ўринда кетмоқда. Шу боисдан ҳозир бизни чақирмаганидан ранжишга ҳаққимиз йўқ. Чемпионатда пешқадам бўлсак ҳам майлиди. Ҳозирги ҳолатимни яхши дея олмайман. Буни сабаби сифатида, ўтган йилги мавсумни тугатмасдан яна йиғинларда иштирок этганимизни айтишим мумкин. Узлуксиз дам олмасдан туриб шуғулланавериш одамни чарчатиб қўяди. Битта манда эмас, балки кўпчилик футболчиларда ҳозир чарчоқ аломатлари сезилмоқда", - дейди Акмал Шораҳмедов.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика