UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Ўзбек клублари ўз тарихида илк бор ЖЧ учун ФИФАдан компенсация олади  2 13:10Футзал. Бугун Кака бошчилигидаги Қозоғистон терма жамоаси Тошкентга келади   2 12:57“Машъал” жамоаси 1111-расмий учрашув остонасида  1 12:50Месси терма жамоа тарихидаги рекордчига айланди  9 12:09Қайси терма жамоалар ЖЧ-2026 иштирокчисига айланиб улгуришди?  4 11:36Марокаш Германия ва Испания ўрнатган жаҳон рекордини янгилади   1 10:52Ван Бастен ван Дейк ҳақида: "У дунёнинг энг яхши ҳимоячиси бўлиши мумкин, лекин етакчи эмас"  4 10:23Пролига. 17-тур ҳакамлари маълум  0 10:10Ўртоқлик учрашуви. Аргентина йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Мессидан иккита ассист  9 09:54МЮ 33 ёшли Каземиро билан шартномани узайтириши мумкин, фақат бир шарт билан  0 09:25"Локомотив" стадионига чим ётқизиш ишлари бошланди  4 08:56"Манчестер Сити" Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Реал" билан курашиши мумкин  0 08:27ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган Саудия Арабистони термаси футболчилари катта миқдорда бонус олишади  7 07:58Миср - Ўзбекистон ўртасидаги ўртоқлик учрашувининг санаси маълум  11 07:30ЖЧ-2026 саралаш. Африка қитъасидан ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган барча терма жамоалар номи маълум  8

Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз" Янгиликлар

Акмал Рустамов: "Ёшларга ишонч билдиряпмиз"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Андижон" - "Қизилқум" учрашувидан сўнг (1:1) меҳмонлар бош мураббийи Акмал Рустамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- "Сўғдиёна"га қарши кечган ўйиндан сўнг бугунги учрашувга тайёргарлик кўриш учун вақтимиз кам эди. Шунга қарамай, уч кун олдин Андижонга келиб, тайёргарликни бошладик. Йигитлар Андижон об-ҳавосига кўникиб олишди. "Андижон" ўз уйида жуда кучли рақиб. "Андижон" мухлислари ҳақиқий 12чи ўйинчи. Ўтган учрашувда тактик жиҳатдан кичик хатоларга йўл қўйгандик. Бир очко билан жамоани табриклайман. Йигитлар барча кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди", - дея фикр билдирди Акмал Рустамов бугунги баҳс ҳақида.

- "Қизилқум" бугун беш нафар ҳимоячи билан ўйнади. Бунга сабаб нима?

- Никола Лазаревич 4-1-4-1 схемасида ўйнаётган эдик. Ҳозир жамоада 4-5та йўқотишлар бор. Ўтган ўйинда Шаҳзод Раҳматуллаев ҳам жароҳат олди. Ҳозирги тактик услубимиз ўзгарувчан. Айниқса ҳужумга ўтган чоғимизда. Ҳимояда эса 5-4-1 схемасига ўтиб оламиз. "Сўғдиёна" билан ушбу тактикани синаб кўрдик. Бу услуб футболчиларга ҳам ёқди. Энди ушбу услуб устида кўпроқ ишлашимиз керак.

- Иккинчи бўлимда захирадан баҳсга қўшилган футболчилар ўйинни қанчалик кучайтира олди?

- Ҳозир жамоада йўқотишлар бор. Биз ёшларга ишонч билдиряпмиз. Навоий футбол мактаби тарбияланувчиларига ишонамиз. Агар биз уларга ишонч билдирмасак, улар захирада қолиб кетишади. Уларни 5-10 дақиқага бўлса ҳам майдонга туширсак, улар яқин келажакда ўз ўрнини топиб кетади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика