UZ

Сўнгги янгиликлар

15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  4 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  16 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  0 14:18"Динамо" "Насаф" расмийсининг сўзлари бўйича баёнот берди  35 14:00Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қайси жамоа ғолиб бўлади? Суперлига футболчилари тахмини  10 13:33Анвар Ҳожимирзаев: "Ўйин сўнгида омад "Насаф" томонда бўлди"  7 13:18Абдувоҳид Неъматов: "Бундай катта ўйинда VAR йўқлиги бироз ноқулайлик туғдирди"  3 13:04107 километрлик ланъат ёхуд "Динамо" - "Насаф" учрашувига нега КТС келмади?   50 12:52БУМ! Ўзбекистон Уругвай билан ўртоқлик ўйини ўтказади  25 12:37"Динамо" – "Насаф" учрашувида пенальти бормиди? Экспертимиз жавоб беради  15 12:18Акмал Мозговой: "Фаолиятимда янги саҳифани очишга қарор қилдим"  9 12:07Расман: "Сўғдиёна" сербиялик ҳимоячи трансферини эълон қилди  1 11:51Мексика терма жамоаси КОНКАКАФ Олтин Кубоги финалида АҚШни мағлуб этди  1 11:29"Фенербахче" "Ал Насср" ҳужумчисини ижарага олди  4 11:09Ўзбекистон ва Озарбайжон U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда ўтказиш бўйича ФИФАга ариза топширди  8

Акмал Рустамов: “Обод”га қарши жиддий учрашув кутмоқда” Янгиликлар

Акмал Рустамов: “Обод”га қарши жиддий учрашув кутмоқда”

Бугун олий лига дебютанти “Обод” футболчилари чемпионат пешқадамларидан бири Навоийнинг “Қизилқум” футболчиларини қабул қилади.

Ўйин олдидан "кончилар" сардори Акмал Рустамов фикрлари билан қизиқдик.

— Дастлабки учта тур мухлисларга кутилган ва кутилмаган натижаларни тақдим этгани билан ёдда қолди, — дейди Акмал Рустамов. — Мавсумни ғалабалар билан бошладик. Якунланган учрашувлар шуни кўрсатдики, чемпионатимизда кучсиз жамоа йўқ. Жумладан, дебютант бўлишига қарамай, “Обод” футболчилари ҳам ўзларининг чиройли ўйинлари билан кўпчиликнинг эътиборига тушмоқда. Уларга қарши бизни шиддатли ва муросасиз баҳс кутиб турибди. Ўйин осон бўлмайди.
Жамоадошларимнинг кайфияти аъло. Мақсад эса ягона — ғалабали серияни давом эттириш, албатта. Ўз мухлисларимизни хурсанд қилиш ҳамда Тошкентда муҳим уч очкони қўлга киритиш учун бор маҳоратимизни ишга соламиз, - дейди Рустамов.

“Қизилқум” ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика