UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  6 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   1 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  1 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  52 23:40Рўзиқул Бердиев: "Рубин Хебай бетоб экани сабаб бугун ўйнай олмади"  2 23:32РПЛ. "Рубин" Қозонда "Спартак"ни мағлуб этди, Ашурматов захирада қолдирилди  1 23:27АПЛ. Райснинг голи "Арсенал"ни МЮга қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди  37 23:10Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо" 0:0, Ҳожимирзаев сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальтини голга айлантира олмади  5 23:00Иван Бошкович: "Футболда барчаси ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди"  5 22:55Ҳаким Фузайлов: "Мухлисларимизни 15 йил кутилган ғалаба билан табриклайман"  3 22:31Анвар Бердиев: "Хоразм" дарвозабони жуда яхши ўйнади"  5 22:15Ла Лига. "Реал" ўз уйида ғалаба қозониб, очколар бўйича "Барселона"га етиб олди  21 21:55Суперлига. Амалдаги чемпион мавсумни ғалаба билан бошлади  31 21:33"Реал" ёзда Родригони сотмайди - уни муҳим ўйинларда асосий футболчи сифатида кўришмоқда. Вингерга "Ман Сити" ва Саудия Арабистони клубларидан қизиқиш бор  2 21:32Суперлига. "Навбаҳор" "Динамо" билан муроса кўчасини танлади, Ҳожимирзаев пенальтидан гол уролмади  71

Акмал Ортиқов: “Яна “Олмалиқ”қа қайтсам керак” Янгиликлар

Акмал Ортиқов: “Яна “Олмалиқ”қа қайтсам керак”

“Навбаҳор” жамоаси жорий мавсумда 8-ўринни эгаллади. Бу кимдир учун қониқарли, яна кимдир учун қониқарсиз натижа бўлди.

Футболчилар эса имкон қадар мухлисларни хурсанд қилишга ва мураббийнинг ишончини оқлашга ҳаракат қилишди. Бу борада наманганлик дарвозабон Акмал Ортиқовни ҳам алоҳида эътироф этсак арзийди. Иккинчи даврада “Олмалиқ”дан таклиф қилинган ушбу посбон тез орада мухлислар ишончини оқлашга киришди. У иккинчи даврада келганига қарамай, ушбу мавсумда “Навбаҳор” дарвозасини энг кўп ўйинда қўриқлади. Бунинг устига у маҳаллий футболчи эди ва майдонда икки ҳисса кўп куч билан ҳаракат қилди. Шу боис Ортиқов билан якунланган мавсум ва келажаги ҳақида суҳбатлашдик.

- Аввало якунига етган мавсум ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз?
- Бу йилги мавсум олдингиларига қараганда анча яхши ўтди деб ўйлайман. Ўзига яраша интрига ҳам бўлди. Кучли ва кучсиз жамоалар ҳам охиригача мақсадига эришиш учун ҳаракат қилишди. Хуллас, ҳар йилгидан кўра бу сафарги мавсум яхшироқ ўтди, назаримда. Балки ўзим ўйнаганим учунми, хуллас чемпионат бошқача кечди.  

- Нима деб ўйлайсиз, “Навбаҳор” учун вазифа бажарилдими ёки...
- Билишимча, чемпионат бошида клуб олдига кучли олтиталикдан жой олиш вазифаси қўйилган экан. Аммо кейинчалик жамоада молиявий муаммолар пайдо бўлди. Шуни ҳисобга олганда, эгаллаган 8-ўринни ёмон натижа деб ҳисобламайман. Бу борада раҳбарият томонидан эътирозлар бўлмади. Умуман олганда, вазифани деярли бажардик десам ҳам бўлаверади. 


- “Навбаҳор” мавсумни барқарор ўтказа олмади. Баъзида ғалабалар ва яна баъзида мағлубиятлар гирдобига тушиб қолдинглар. Сизнингча, барқарор ўйин кўрсатишга нима тўсқинлик қилди?
- Ҳамма ўйинда фақат ғалаба учун майдонга тушганмиз. Барибир молиявий муаммо барчага таъсир қилди шекилли.

- Жорий йилда “Навбаҳор” дарвозасини тўртта посбон қўриқлади. Сиздан ташқари Андрей Мельничук, Хуршид Хўжаев ва Нодир Ашурматов ҳам наманганликлар шарафини ҳимоя қилишди. Сиз эса энг кўп 13 та учрашувда “Навбаҳор” дарвозасида турдингиз. Бу статистикадан хабарингиз борми?
- Айнан бугун ушбу маълумотни билдим (суҳбат 5 декабрда бўлган). Жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов мени клубга таклиф қилганида агар жароҳат ёки сариқ карточкалар ҳалақит қилмаса барча ўйинларда менга ишонч билдириб асосий таркибда майдонга туширини айтганди. Мен эса қўлимдан келганича мураббийнинг ишончини оқлашга ҳаракат қилдим.

- Энг кўп ўйинда майдонга тушишингизни кутганмидингиз?
- Албатта, кўпроқ ўйнашни хоҳлагандим. Биринчи даврада “Олмалиқ”да ўйин амалиётига эга бўла олмагандим. Шунинг учун Игорь Шквириндан рухсат сўраб ўйин амалиётига эга бўлиш учун “Навбаҳор”га келгандим.

- Наманганга келиб тўғри қарор қабул қилганингизни ҳис қилибсиз-да?
- Ҳа, шундай. Бу ерда етарли ўйин амалиётига эга бўлиб, анча ўзимга келиб олдим. “Олмалиқ” билан амалда шартномам бор. Ўйлайманки, бу клубга ёрдамим тегади.

- “Навбаҳор”да ижара ҳисобида ўйнадингизми?
- Ҳа, ижарада ўйнадим.

- “Олмалиқ” билан шартномангиз қачон тугайди?
- Шу ойнинг охирида якунланади. “Олмалиқ” билан шартномамни яна узайтириш ниятидаман. 

- Фаолиятингизни яна “Навбаҳор”да нима учун давом эттирмайсиз?
- “Навбаҳор”да ҳали қайси мураббийнинг ишлаши аниқ эмас. Бахтиёр Аъзамовичнинг ўзи қоладими ёки бошқа мураббий келадими, буни ҳозирча билмаймиз. Ҳамма масала ҳал бўлганидан кейин ўйлаб кўриш мумкин. Наманганлик мухлисларни жуда ҳурмат қиламан. Улар ниҳоятда талабчан.  

- Демак, янги мавсумда ҳам “Олмалиқ” билан шартномангизни узайтириш эҳтимолингиз катта шундайми?
- Ҳа, “Олмалиқ”да давом эттиришимнинг эҳтимоли катта. 


- Биринчи даврада у ерда ўзингиз айтганингиздек, ўйин амалиётига эга бўлганингиз йўқ. “Навбаҳор”да эса ҳаммаси бошқача бўлди ва Сиз кўп ўйинларда қатнашдингиз. Шуни ҳисобга олганда, яна “Олмалиқ”қа қайтишингиз ўйин амалиётингиз етарли бўлишига тўсқинлик қилмасмикин, нима деб ўйлайсиз?
- Ҳамма жойда ҳам рақобат бор. Айниқса, соғлом рақобат бўлишининг тарафдориман. Мен ҳам бор кучим билан ишлашга ва қишки машғулотларда ўз устимда меҳнат қилиб, янги мавсумга пухта тайёргарлик кўришга ҳаракат қиламан. Асосий дарвозабон бўлиш учун қўлимдан келганича меҳнат қиламан.

- Одатда “Навбаҳор”да маҳаллий дарвозабонлар жуда кам бўлади. Асосан хорижлик ёки бошқа шаҳардан келган посбонларни кўрамиз. Иккинчи даврада эса наманганлик посбон сифатида ўзингиздан илиқ таассурот қолдира олдингиз. Сизнингча, нима сабабдан наманганлик дарвозабонларга эътибор кам?
- Бунга мураббийларнинг қўнимсизлиги ҳам сабаб бўляпти деб ўйлайман. Ҳар йили керак бўлса икки-учтадан бош мураббийлар алмаштирилади. Янги келадиган мураббий эса албатта ўзи билан дарвозабонини ҳам таклиф қилади. Бахтиёр Ашурматов эса кўпроқ менга ишонч билдирди ва менга билдирилган ишончни оқлашга ҳаракат қилдим. Наманганлик дарвозабонларга ўзларини кўрсатиш учун етарли имконият берилмаган. Янги келган мураббий эса албатта ўзи жалб қилган посбонига ишонади. Маҳаллий дарвозабонларга имкон берилмагани учун улар биринчи лига ёки бошқа клубларда фаолият кўрсатишга мажбур бўлишяпти.

- Умуман, наманганлик ўсиб келаётган ёш посбонлар учун нима деган бўлардингиз?
- Мухлислар жамоада муҳаллий футболчилар ўйнашини исташмоқда. Шу жумладан наманганлик дарвозабонларга ҳам ишонишяпти. Умид қиламизки, кейинги йилда албатта маҳаллий посбонларга ҳам имконият берилади.

- Бир сўз билан айтганда, “Навбаҳор”даги ярим йиллик фаолиятингиздан қониқдингизми?
- Ҳа, қониқдим. Анча яхши деган бўлардим. Дарвозабон сифатида Бахтиёр Ашурматов кўмагида шаклланишимда “Навбаҳор” катта ёрдам кўрсатди.

- Дарвозабон сифатида ўз олдингизга қўйган мақсадларингиз қандай?
- Албатта кучлироқ клублар шарафини ҳимоя қилиб, доимо ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлайман. Ҳеч ким майдондан ташқарида бўлиб қолишни истамайди.

- “Олмалиқ” билан шартномангизни узайтиришингиз ҳақида айтдингиз. Аммо бошқа клублардан яхшироқ таклиф бўлиб қолса нима қиласиз?
- Ҳа, мен учун таклифлар бўляпти. 31 декабрга қадар “Олмалиқ” жамоасининг аъзосиман. Биринчи навбатда “Олмалиқ”даги тақдиримга ойдинлик киритаман. Қолган масалалар эса иккинчи даражалидир. Олмалиқликларнинг 17 декабрда дастлабки йиғинда қатнашаман.


Шуҳратбек ЖЎРАЕВ суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика