UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  0 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  4 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  8 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  6 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  4 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3

Акбар Тўраев: "Ҳакамлар футбол ўйнашга ҳалақит қилмаса, шундагина сифатли ва шиддатли ўйин кўрамиз" Янгиликлар

Акбар Тўраев: "Ҳакамлар футбол ўйнашга ҳалақит қилмаса, шундагина сифатли ва шиддатли ўйин кўрамиз"

"Нефтчи" жамоаси Суперлиганинг 7-туридан сўнг турнир жадвалида карвонбошилик қилмоқда.

Фарғоналикларнинг бу мавсум ишончли ўйин билан биргаликда натижада ҳам устунликни акс эттиряпти. Бунда албатта дарвозабон Акбар Тўраевнинг ҳиссаси ҳам катта бўлаётганини таъкидлаш жоиз. Футболда ўзгартириб бўлмас ибора борки, у айнан "Нефтчи"да ўз сўзини айтмоқда. "Дарвозабон ярим жамоа". "Бухоро"га қарши кечган учрашувдан сўнг Акбар Тўраевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- Келинг дастлаб "Бухоро"га қарши кечган учрашувни ёдга олсак. Сўнгги дақиқаларда белгиланган пенальти ҳаммасини ўзгартириб юбордими ёки ўйин шу натижага мос ўтдими?

- Бухорога ғалаба учун борган эдик. Шу боис натижадан қониқиш ҳосил қилганимиз йўқ. Сўнгги дақиқадаги пенальтини муҳокама қилмоқчи эмасман. Нима бўлганини ҳамма кўрди. 

- Гоҳида шундай ўйинлар бўляптики, ҳакамларнинг борлиги билинмаяпти, ўйинлар шиддатли ўтмоқда. Лекин айрим учрашувларда бу яққол сезилиб қоляпти. Гап жамоалардами ёки рефериларда?

- Ҳакамлар футбол ўйнашга ҳалақит қилмаса шундагина сифатли ва шиддатли футбол кўрамиз

- Умуман бу йил биз Акбар Тўраевни қайтадан кашф қиляпмиз. Ўзингиз ҳам ўйинларингизда ўзгариш сезяпсизми?      

- Мавсум олдидан яхши ва сифатли йиғин ўтказдик. Бу натижалар биргина мени эмас, бутун жамоанинг ҳаракати. Мен шунчаки майдонга чиқиб ўзимни ишимни бажаришга ҳаракат қилмоқдаман. Бор гап шу.  Терма жамоадан таклиф олиш, бу мураббийга боғлиқ.

- 7та тур ўтди бу дегани биринчи давранинг ярими. Мағлубиятга учрамаган фақат "Нефтчи" қолди. Жамоа давра охиригача шу темпни сақлаб қола оладими?

- Жамоамиз билан бир максадда йиғилганмиз, худо хоҳласа охиригача ҳаракат қиламиз

- Бу йил чемпионлик учун "Нефтчи"нинг имкониятлари ҳақида нима дея оласиз?

- "Жўжани кузда санаймиз". Ҳали олдинда ўйинлар кўп. Лекин биз охиригача курашамиз. Фарғона халқини хурсанд қилмоқчимиз.

- Орада маошлар билан боғлиқ муаммолар ҳақида хабарлар чиқди. Муаммо ечимини топдими?

- Маошлардан қарздорлик йўқ.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика