UZ

Сўнгги янгиликлар

16:02Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  0 15:55"Манчестер Юнайтед" Аморимга мавсум охиригача вақт беришга тайёр  0 15:30Фабио Каннаваронинг охирги иш жойидаги маоши қанча эди?  4 14:55"Ливерпуль" "Реал" қизиқишларига қарамай, Конате билан шартномани узайтирмоқчи  1 14:26"Барселона"нинг ЕЧЛ доирасидаги навбатдаги уй учрашуви қаерда ўтиши маълум  1 13:54"Нефтчи" Абдураимов ва Иванков билан бир ҳафта ичида ҳисоб-китоб қилиши лозим — ПФЛ  4 13:38Ла Лига президенти "Манчестер Сити"ни қаллобликда айблади  1 13:11"Манчестер Юнайтед" 17 ёшли колумбиялик истеъдодни сафига қўшиб олмоқчи  4 12:44Трамп Эрон вакилларининг ЖЧ қуръасида қатнашишига тўсқинлик қилмоқда  6 12:15Жамолиддин Раҳматуллаев: "U-20 Жаҳон чемпионатининг Озарбайжон ва Ўзбекистонга берилиши катта мотивациядир"   2 11:53Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Тошкентда Озарбайжон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  2 11:20Каннаваро мураббий сифатида Ўзбекистонга ютқазган ўйинни ёдга оламиз  27 11:06Зидан Жазоир термаси учун ўйнаши мумкин  0 10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  1 10:08"Шўртан"ни янги мураббий бошқаради  9

Акбар Исматуллаев: "Бизни осон бўлмаган ўйин кутмоқда" Янгиликлар

Акбар Исматуллаев: "Бизни осон бўлмаган ўйин кутмоқда"

"Бухоро"га қарши 3-тур ўйини арафасида "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Акбар Исматуллаев баҳс ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Пахтакор" Чемпионлар лигасида 15 мартда ўйнагач, Бухородаги беллашувгача расмий ўйинда иштирок этмади. Тайёргарлик жараёни хусусида Акбарнинг фикри қуйидагича бўлди.

- Жамоа билан шу муддатда навбатдаги учрашувларга яхши тайёрланишга интилдик. Олдинда бир қатор муҳим ўйинлар кутмоқда. Расмий баҳслар етишмовчилигини машғулотларда жиддий тер тўкиш орқали меъёрга келтиришга уриндик. Терма жамоа таркибига бир неча футболчилар чақирилди, лекин "Бухоро" билан ўйинга тайёрмиз.

Рақиб сафида 2016 йилги мавсум олдидан кузатилган ўзгаришлар тўғрисида ярим ҳимоячи шундай таъкилади.

"Рақибимиз таркибини ўтган йилгига нисбатан анча кучайтирди. Яхши савиядаги ўйинчилар жалб этилди. Уларнинг "Обод" билан Тошкентдаги беллашувини томоша қилдим. "Бухоро" жамоавий ўйинни шакллантиришга уринмоқда. Жамоага таклиф этилган футболчилар фойда келтиришга ҳаракат қилишяпти. Бизни кескин ва осон бўлмаган тўқнашув кутмоқда".

Ўтган йили Бухорода кечган учрашувда Исматуллаевнинг тўп оширишидан кейин Чипев ўз дарвозасини ишғол қилган ва Акбар деярли гол муаллифига айланганди. Бу унга ўйин арафасида қўшимча иштиёқ берадими?

- Ўтган йилги беллашувни яхши эслайман. Ўшанда жарима тўпини тепганимдан кейин мезбонлар вакили ўз дарвозасини ишғол қилганди. Бу сафар ҳам жамоамга шундай фойда келтиришга уринаман. Аввалги муваффақият қўшимча иштиёқ беради. Насиб қилса, бу гал ҳам ғалаба қозонишга интиламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика