Айрлэнд: "Ёзда" Астон Вилла"даги фаолиятим расман тугаши мумкин"

Tolibjon Qosimov
12 сен 2013, 17:30
27 ёшли ирландиялик ярим ҳимоячи Стивен Айрлэнд трансфер ойнасининг сўнгги кунида "Астон Вилла"дан "Сток Сити"га ижарага берилганди.

Пол Ламберт Стивенни асосий таркибдан чиқариб ташлаганди, шу боис у бошқа клубга ўтиб кетганди.

Айрлэнднинг "Астон Вилла" шартномаси мавсум охирида тугайди, шу боис Стив энди клубга қайтиши даргумон.

"Ҳа, менинг "Вилла"даги фаолиятим тугаган кўринади, аммо ҳали шартномам бор", — дейди Айрлэнд Sky Sports га.

"Агар "Сток"да ўзимни кўрсата олсам ва клуб менга шартнома таклиф қилса у ҳолда "Вилла"даги фаолиятим расман тугайди".


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: football.ua